Latest news

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик" News

Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Андро Гиоргадзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Оғир ўйин бўлди. "Бунёдкор" – кучли жамоа. Турнир жадвалидаги ўрнидан ҳам кўриниб турибди. Шундай экан, уларни осонликча мағлуб этиб бўлмасди, ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа бўларди, лекин биз ҳаракат қилдик, мураббийнинг барча кўрсатмаларини, айтганларини 200 фоиз бажардик. Натижада, "Бунёдкор"ни сафарда енгишга муваффақ бўлдик. Шу боис, жамоамиздаги барча аъзоларни, бутун Қўқон шаҳри мухлисларини табриклайман. Бу жуда ёқимли. Худо хоҳласа, шундай давом этамиз.

Шуни айтмоқчиманки, бу йилги Ўзбекистон чемпионатида осон ўйинлар йўқ. "Насаф" билан ўйнайсизми, "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" билан ёки кучли олтиликдан қуйидаги жамоалар биланми – фарқи йўқ. Барча ўйинлар мураккаб ўтади. Натижа қандай бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Буни вақт кўрсатади. Биз қўлимиздан келганини қиламиз, яхшилаб тайёргарлик кўрамиз. Иложи борича тетик, ўйинга шай ҳолда келамиз. Қолганини ўйин кўрсатади", деди грузиялик футболчи.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика