Latest news

15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар кун ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман" News

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи давра якунига ҳам етиб келдик. Ҳар бир тур учрашувлари қийин ўтаяпти. Мен йигитларга ҳам айтдим, очколарни биринчи даврада бой бериб бўлдик. Энди буёғига бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Хомийлар кўмаги бўйича муаммо йўқ, улар жуда тартибли инсонлар. Муаммо ўзимизда бўляпти, баъзида омад етишмаяпти, айрим ўйинларда эса вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Хатоларимиз кўп, мусобақа жадвалида қуйи ўринда юрганимизнинг ҳам сабаби шу. Бугунги ўйин ҳам бизнинг ҳозирги даражамизни кўрсатиб берди. Ўйин футбол ўйнаш учун қулай вақтда бошланди. Майдон холати ҳам талабга тўлақонли жавоб беради. Ташкилотчиларга раҳмат. Мен шунча йиллик фаолиятим давомида Яйпанга илк бора келдим. Фарғонадан Бағдод, Риштон, Марғилон ва Қўқонда бўлганман.

Тошкентда ва Бекободда ишлаганман. Мана куни келиб Самарқандда ишлаяпман. Бу ерда жуда яхши инсонлар иш олиб боради. Мен клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётгандим. Раҳбарият таклиф билан чиқиб бош мураббийликни ишониб топширишди. Муаммолар кўп. Мен қорбобо эмасман. Бирданига натижаларни ижобий томонга ўзгартириб қўя олмайман. Олдимизда вақт бор, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз", -дейди Андрей Шипилов.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика