Latest news

03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  14 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  1 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз" News

Андрей Шипилов: "Мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Бугунги ғалабамизни унга атаймиз"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи рестартни ёмон бошладик. Олдинги икки турда "ҳаётимиз ширин" бўлгани йўқ. Бугун эса иккала таймда яхши ўйнаганимиз кўринди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бугун шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.

Равшан Ҳайдаровнинг имзоси кўриниб турибди. Қисқа вақт ичида унинг фалсафаси жамоага сингдирилган. Бу кишига қарши кураш олиб бориш ёқимли бўлди. Ҳисоб тенглашганида яна гол ура олишимизга ишондим. Бугун мағлуб бўлганимизда адолатдан бўлмасди, сабаби биз тўпга эгалик қилдик ва ташаббусга эга эдик.

Ғалаба қозондик ва нохуш сериямиз якунланганидан хурсандман. Кетма-кет учта ўйинда очко оломаслик ёмон бўларди. Олдимизда ҳали қиладиган ишлар кўп. Кейинги турдаги рақибимиз "Машъал" жуда ҳам "жонли" жамоа. Кейинги ўйинларга бор масъулият билан тайёргарлик кўрамиз.

Балки бугун чиройли футбол бўлмагандир, аммо натижа қўлга киритилди. Баъзида шундай ҳам қилиш керак. Футбол ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйинда исботлаш кераклигини айтаман. Даврон Анваров ўйиндан-ўйинга ўз ўйинини кучайтирмоқда. Олдинги ўйинларда бир таймдан ўйнаётгандик, профессионал футболчилар эса икки тайм ўйнаши керак.

Бугун Чумак ва Отахоновнинг туғилган куни эди. Уларга ғалабани совға қилмоқчи эдик. Биринчи навбатда эса бугунги ғалабамиз жамоа шифокорига аталди. Сабаби у сўнгги ҳафталарда жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айтиш мумкин бўлса мавсум охиригача шифокоримиз бош мураббийдан ҳам муҳимроқ шахсга айланди. Унга катта раҳмат айтмоқчиман", - дейди Андрей Шипилов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика