Latest news

13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  1 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  4 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  5 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  155

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта" News

Андрей Микляев: "Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта"

Олий лига 28-тур ўйинлари доирасида чемпионат пешқадами "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди.
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” футболчилари ўйиннинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташклил этилди. Унда “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо намойиш этган ўйинимиздан унчалик кўнглим тўлди, дея олмайман. Сабаби бугун биз ўтган икки учрашувдаги каби ёрқин ўйнай олмадик. Бунга балки сўнгги пайтларда тез-тез ўйинлар ўтказаётганимиз сабабдир…

Бугун асосий таъқибчимиз очко йўқотди. Бундай ҳолатлар ҳар қандай жамоада ҳам бўлиб туради. Шу боисдан ҳали чемпионликни нишонлашга эрта, деган бўлардим. Зеро олдинда бизни дастлаб “Металлург”га қарши, сўнгра “Бунёдкор” билан жуда жиддий тўқнашувлар кутиб турибди. Агар кейинги баҳсларни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, ўшанда бош мақсадимизга етган бўламиз, - дейди тажрибали мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика