Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  0 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  25 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  6 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  99 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Андрей Фёдоров: "Тактик режаларимизни уддаладик" News

Андрей Фёдоров: "Тактик режаларимизни уддаладик"

"Нефтчи" - "Локомотив" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйиндан кейин йигитларни дуранг натижа билан табрикладим. Чунки бундан аввалги баҳс жуда қийин кечганди ва бу баҳсга яхши руҳият билан етиб келиш муҳим эди. "Локомотив"дек рақибларга қарши йигитлар характер кўрсатиши керак эди ва буни уддалай олишди. Ўйин борасида фикр билдирадигам бўлсам, баҳсга жиддий хозирлик кўргандик. Тузган режалар амалга ошди. Очиғини айтиш керакки, бизда голга тортадиган вазиятлар кам бўлди ва улардан бирини голга айлантирдик. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бугун бизни яхши қўллаб-қувватлашди.

-  Нега "Нефтчи" иккинчи бўлимда босимни камайтирди?
- Очиғи биз дуранг учун ўйнамадик. Фақат Шерзод Ҳакимовнинг мажбурий алмаштирилишидан сўнг тактик ўзгариш қилишга тўғри келди ва Саматовни туширдик. Шу сабабли, бошқа схема бўйича ўйнадик. Тўғриси иккинчи бўлимда бизга Мурод Бобожонов ва Шерзод Ҳакимовдек тезкор футболчилар етишмади.

- Мансур Саидовнинг голи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу бизнинг тактик режамиз бўйича урилган гол эди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли гол киритилди, - деди Фёдоров.


"Нефтчи" матбуот хизмати

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика