Latest news

08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  2 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  1 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  12 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  8 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  3 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  4 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди" News

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди"

Олий лига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ғузордаги омадсиз стартдан тўғри хулосаларни чиқариб галдаги баҳсга хозирландик. Йигитлар ҳам ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши билишганди. Баҳс кутилганидек оғир ва кескин курашларга бой ўтди. Натижани жанговор дуранг сифатида баҳолайман. Ўйиндан кўнглим тўлди.

Бугун хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Чунки жамоаларнинг ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Шу сабабли голга тортадиган вазиятлар кам содир этилди. Ўз навбатида "Нефтчи"да ўйин сўнггига келиб ғалабани илиб кетиш учун вазият вужудга келди. Афсуски, бундан фойдала олмадик. Умумий қилиб айтганда, беллашув охирига келиб ғалабага анча яқин келганди.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ўйинни бўшаштирди? Йўқ, бундай ҳисобламаган бўлардим. "Пахтакор" тўпни назорат қилиш борасида катта маҳорат эга жамоа ҳисобланади. Иккинчи таймда прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик. Шунинг учун тезкор ҳужумларнинг сони камайди.

Анчадан бери бугунгидек кўп мухлис келмаганди. Ишқибозларга ташриф учун раҳмат деб қоламан. "Пахтакор"дек жиддий рақибга қарши ўйинда мухлисларнинг далдаси бизга жуда керак эди. Энди навбатдаги баҳсларга хозирлик кўришни бошлаймиз ва кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика