Latest news

00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  2 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  0 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  24 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  10 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди News

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди

"Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

- Биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни футбол деб аташим қийин. Бу футбол эмас. Чунки хар тарафлама рақиб биздан устун келди. Бу ҳолатни нима билан боғлиқ эканлигини ҳозир изоҳлаб бера олмайман. Руҳий жиҳатдан ўйинларга тўлиқ тайёр бўла олмаяпмиз. Бу борада қанча ишламайлик ижобий ўзгариш кузатилмаяпти.

Ўтган йилнинг сўнггидаги мағлубиятли натижалар ва бу йилги муваффақиятсизликларга мен жавобгарман. Аслида Фарғона клубининг имкониятлари ёмон эмас. Бироқ машғулотлардаги жамоани расмий ўйинларда умуман таниб бўлмай қоляпти.  Деярли ярим жамоа футбол ўйнашни унутиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда.  Хозирги ҳолатда жамоани руҳлантириб юборадиган қандайдир жиддий чора кўриш керак.

Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда бир қарорга келдим. Агар менинг жамоадан кетишим "Нефтчи"нинг кейинги натижаларига ижобий таъсир ўтказса мен бу қарорни қабул қиламан ва бунга тайёрман, - деди Фёдоров.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика