Latest news

16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  126 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0

Андрей Фёдоров: "Локомотив"га қарши кўплаб жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда" News

Андрей Фёдоров: "Локомотив"га қарши кўплаб жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда"

Суперлиганинг 27-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси мағлуб этилганидан кейин "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчидан, йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Улар биз кутгандек қаршилик қилишди. Кўплаб жамоалар "Локомотив"га қарши шундай ўйин кўрсатмоқда. Биз жисмоний жиҳатдан ва руҳий томондан ҳам анчагина куч сарфладик. Футболчилар биз учун керакли ишларни қила олишди. Гарчи рақиблар қаттиқ қаршилик қилишган бўлса-да, биз гол ура олдик. Шундан кейин "Навбаҳор"нинг ўйини очилиб кетди. Улар гол уришлари ҳам гол ўтказиб юборишлари ҳам мумкин эди. 

- Олдингига қараганда бугун "Навбаҳор" ҳимоявийроқ ўйин кўрсатди. Бошланишидан рақиблар ҳимояланишини билгандик, аммо бунчалик даражада бўлишини кутмагандик. Шунинг учун ҳам тактикани ўзгартириб, ҳаводан бериладиган пасларга ўтдик. Бироқ рақиблар бундай пасларнинг барчасини бартараф этди. Ўтган ўйинда биринчи бўлимда гол урганимиз учун ўйин осонроқ бўлганди. Бугун эса гол уриш жуда ҳам қийин бўлди.

Шахбоз Беғамов саволи: - "Пахтакор"га қарши Кубок ўйинида ҳам, Олимпия термамизга қарши учрашувда ҳам беш кишилик ҳимоя билан жамоани ўйнатдингиз. Уч кун олдин эса "Пахтакор" билан ўтган чемпион доирасидаги учрашувда тўрт ҳимоячини майдонга тушириб, ғалаба қозондингиз. Ғалабали сериянгиз туфайли тактикани ўзгартирасизми ёки 5 кишилик ҳимояда қоласизми?
Сиз рақибларимиз айғоқчисимисиз? Биз 5 кишилик ҳимоячи билан ўйнаш учун тайёрланганимизни қаердан билдингиз? Сизга бундай маълумотни ким берди? (кулади). Бизнинг олимпия термамизга қарши ўйинни кузатган бўлсангиз, кўргандирсиз. Биз 12 киши билан ўйнадик. Мен қўл остимда машғулотларда қатнашган футболчиларнинг хизматидан фойдаландим. Аммо ўша куни кўпчилик ёшларнинг ўйини бироз ўхшамади. Аммо 12 киши билан олимпия термасига қарши ўйинда қатнашдик. Биз рақибларнинг ва футболчиларнинг ҳолатига қараймиз. "Локомотив" беш ҳимоячи билан ҳам тўрт ҳимоячи билан ҳам ўйин кўрсатиши мумкин. Биз ҳар куни ўйинга 5 ҳимоячи билан тайёрлансак-у, бироқ ўйин куни улар жароҳат олиб қолса, режалар ўзгариб кетади. 

Марат Бикмаев: - Мураббийнинг гапларига қўшиламан. Уч кун ичида иккита ўйинда қатнашиш оғир бўлди. Вазифа оғир эди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Гол урдик ва ғалабага лойиқ эканлигимизни кўрсатдик.

Барча жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Агарда рақибларимиз ҳужумкор ўйин кўрсатганида, уларнинг ҳимоясида каттароқ бўш ҳудудлар бўларди. Шу орқали биз ҳам кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олган бўлардик.

Термада гол урдим. Ҳа, гол уриш яхши. Ҳужумчи гол уриши керак. Агарда у бир ўйинда дарвозани ишғол қилса, кейинги ўйинда ўзига ишонч билан майдонга чиқади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика