Latest news

23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  0 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  1 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  3 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  4 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  4 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  2 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади” News

“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”

Жорий йилда катта мақсадларни олдига қўйган “Андижон” жамоаси қишки трансферлар вақтида хориждан Артём Литвяков, Димитро Зозуля ва бошқа футболчиларни таклиф қилди.

Умуман олганда жамоада ўтган мавсум ҳаракат қилган легионерлар Виталий Мирний, Радосав Алексич каби футболчиларнинг ўйинлари маҳаллий ишқибозларга манзур келди. Ўз ўрнида Александр Хомяков ҳам улар билан ўзаро яхши тил топишиб кетганини таъкидлаш жоиз. Биз бу борада Алексичнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Мен ҳаммасидан ҳам мухлисларга юқори баҳо берган бўлардим. Менинг учун дунёдаги энг жонкуяр ва меҳрибон ишқибозлар ҳисобланади. Уларни асло унутмайман. Муваффақиятсизликлар, салбий жиҳатлар ҳақида фикр билдирмайман. Негаки, хотирамда фақат ёрқин лаҳзалар қолган. Жамоада молиявий томондан муаммо бўлганини яширмайман.

Хомяковни жамоадан кетгани ҳақида эшитдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, у юқори савиядаги мураббий. Лекин, нима учун истеъфога чиқарилганини Хомяковнинг ўзи жуда яхши билади. Жамоада тўп тепган пайтларимда фақат пул билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди холос.

Андижонлик футбол мухлисларини соғиниб қоламан ва бир умр қалбимда сақлайман. Сизларни яхши кўраман. Коронавирус балосидан бутун дунё талафот кўрмоқда. Ўзбекистон бу касалликни тезда енгади деб умид қиламан. Жамоадошларимга соғлик тилайман”, - дейди болқонлик футболчи.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика