Latest news

08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  0 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  0 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  1 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  1 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  7 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  8 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  1 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади? News

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади?

"Андижон" жамоаси Про лиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Қизиқ факт шуки, Виктор Кумиков шогирдлари охирги 3та ўйиннинг барчасида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ютуқни ўз томонига оғдириб кетди. Бунда таркибдаги бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилар катта ҳисса қўшишди, дея оламиз. Улар Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Шаҳбоз Эркинов. Авваллари "Манчестер Юнайтед"га Ферги-тайм ибораси ишлатиларди ва бу ҳозир ҳам оммалашган. Эндиликда эса ўзимизда ҳам бундай ном бор - "Андижон" - тайм. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканлигидан далолат",- дейди Кумиков "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг. Суҳбатдошимиз Владимир Бубанья ҳам мураббийининг гапига қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб берди. 

- Дастлаб кечаги учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? "Шўртан" ўз майдонида ўйнаётган, биринчи рақамли жамоа бўлиши кутилган эди. Мазкур беллашувда тактика самара бердими ёки маҳорат?

- Бугунги кунда Ўзбекистонда осон ўйинлар қолмаган. Ҳеч бир жамоа ўйинларни осон ютганини кўрмадим. Ғузорда ҳам шундай бўлишини кутгандик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Узоқ масофа йўл босиб келган ишқибозлар учун ҳақиқий хурсандчилик улаша олдик.

- "Андижон"нинг кетма-кет баҳсларда сўнгги дақиқаларда уч очкога эга чиқаётганини омадга қиёслаш мумкинми? Қизиғи омад ҳам ҳар доим эмас, 1-2та ўйинда келади...

- Виктор Болютович айтганларидек ҳозирга келиб жисмоний спорт формамиз яхши ҳолатга кириб бормоқда. Саволингизга жавоб шу. "Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас. Ғалаба йўлида барча биргаликда меҳнат қиляпти. 

- Клубда маълум вақт муаммолар юзага келди. Ҳаттоки, жамоа сафар ўйинига бора олмай қолди. Бугунги кунда вазият ўнгланганми? Ғузорга бориб келишда ортиқча қийинчиликлар кузатилмадими?

- Ўша пайт қандайдир тушунмовчиликлар бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Ғалабалар футболчиларга қўшимча ишонч беряпти. Бўшашмаслигимиз ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. 

- "Андижон" жамоасининг мухлислари ҳар ўйинда турлич тарзда охиригача қўллаб-қувватламоқда. Клуб уларга мавсум сўнггида Суперлига йўлланмасини совға тариқасида тақдим қилишга қодирми?

- Шу зайилда керакли очколарни қўлга киритишда давом этсак албатта мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир беллашувга жанговар руҳда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади. 

- "Сурхон" билан боғлиқ воқеаларга батафсил жавоб бера оласизми? Сўнгги йилларда нима учундир айнан сиз билан муаммолар чиқиб келмоқда...

- Кечирасиз, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Уларга фақат омад тилайман.


 Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика