Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади" News

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади"

Сўнгги йилларда чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар савияси тушиб бораётгани ҳеч биримиз учун янгилик эмас.

Бироқ клубларимиз яқин мавсумларга келиб бу борада олдинга силжишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳусусан жорий мавсумда "Андижон" сафида тўп тепаётган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари, жамоада етакчиликни қўлга олишга интилаётгани кўпчиликка манзур келмоқда. Биз 14-тур учрашувлари бошланишидан олдин Пламен Димовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон" учун ҳам, "Турон" учун ҳам ўтган турнинг аҳамияти юқори эди. Боиси икки жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган, Суперлигада жон сақлаш учун курашаётганди. Учрашувнинг муҳимлилик даражаси фақат шу омилларга боғлиқ эдими? Келинг дастлаб шу ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Жамоаларнинг ҳолати тенглигими билан бирга ўйин дерби мақомида эди. Икки жамоа уч очко сув ва ҳаводек зарурлиги боис майдонга катта босим билан чиқишди. Кўрган бўлсангиз курашлар кўп бўлди. Қайсидир маънода "Турон" билан дуранг қониқарли, дея оламан. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб голли вазиятлар яратганимизга қарамасдан биттадан ортиқ гол ура олмадик. Эндиликда бор эътиборимиз "Қизилқум" билан учрашувга қаратилган. 

- Жамоани иккинчи даврага Ёрқин Назаров тайёрлади. Тан олиш керак ушбу мураббий бошқарувида "Андижон" ўйинни яхши йўлга қўя олди, рақибларига жуда яхши қаршилик кўрсатди. Шундай экан Виктор Кумиковнинг келиши тактика ва схемани ўзгартириб юбормадими? 

- Тўғри айтдингиз. Биринчи давра охирига келиб чемпионатнинг топ 3та клуби билан тенгма-тенг ўйнадик. Жамоамизга шунчаки тажриба етишмади. Биласиз таркибимизда бу йил катта футболда дебют қилаётганлар бор. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида таркибимизга легионерлар келиб қўшилди. Улар билан ҳам бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонга келаётган хорижлик футболчиларнинг чемпионатимизга мослашиши турлича кечади. Айримлари тезда киришиб кетади, яна баъзиларида бу узоқ вақт талаб қилади. Чемпионатимизга кўникиб кетдингизми?

- Менда мослашиш жуда тез юз берди. Майдонга тушган заҳотим жамоадошларим билан бир-биримизни тушуниб олдик. Ўзбекистонда футболни яхши кўришади. Мухлислар стадионларда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Клублар эса керакли шароитларни яратиб беришга интилишмоқда. Майдонлар эса футбол ўйнаш учун қулай, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика