Latest news

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  15 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  6 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Андижонда "Устоз ва мураббийлар куни"га бағишланган мусобақа ўтказилди News

Андижонда "Устоз ва мураббийлар куни"га бағишланган мусобақа ўтказилди

1-октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишлаб, Андижон шаҳрида “Федерация Кубоги-2017” турнири бўлиб ўтди.

2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мусобақа икки босқичдан иборат бўлди. Дастлаб туманларда, худудлар аро саралаш босқичи ўтказилди. Избоскан, Бўз, Булоқбоши ва Қорасув шаҳар ва туманларида ўтган саралаш босқичида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар Андижон шаҳрида кечган иккинчи босқич ўйинларида ҳам иштирок этди. “Андижон вилояти футбол лицей интернати”, “Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати”, “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” ҳамда “Шахрихон-33” жамоалари курашга иккинчи босқичдан киришди. Иккинчи босқич учрашувлари Бўстон даҳасида жойлашган “БЎФМ” майдонида ўтказилди.
Мазкур мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Якунда 3-ўрин “Қорасув” ва “Булоқбоши” жамоаларига насиб этди. Финалда эса “Андижон вилояти футбол мактаб-интернати” билан “Андижон шаҳар футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати” жамоалари тўқнаш келди. Очиғини айтганда, ушбу жамоаларнинг тарбияланувчилари бошқаларга нисбатан класс борасида ҳам ажралиб турди. Финалда Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” жамоаси ғолиб чиқди ва бош совринни қўлга киритди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди. Унга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов , Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ҳамда “Соғлом авлод хайрия фонди, Андижон вилояти худудий филиали директори Турсунбой Бердираҳматов ташриф буюриб, сўз олди ва иштирокчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Шунингдек яқинлашиб келаётган “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан мураббийларни ҳам эсталик совғалар билан самимий қутлади.
Турнирда бешта номинация бўйича “Энг яхшилар” аниқланиб, уларнинг ҳар бири “Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси”, “Ёшлик тарбия ва спорт жамияти”, “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” ҳамда “Соғлом авлод хайрия фонди” томонидан бир қатор қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

1. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони – Бобур Комилжонов (Андижон вилоят футбол лицей-интернати).
2. Мусобақанинг энг яхши ҳимоячиси – Файзулло Нурмуҳаммедов (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати).
3. Мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячиси – Омаджон Турсуналиев (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати).
4. Мусобақанинг энг яхши ярим ҳужумчиси – Абдушукур Маҳаматов (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати).
5. Мусобақанинг энг яхши ярим футболчиси – Зайниддин Хамробоев  (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати).

ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙЛАР:
1. Шохрух Ишанов -  (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати).
2. Шерзод Абдуллаев - (Андижон вилоят футбол лицей интернати).
3. Хотам Нўъмонжонов - (Қорасув шаҳар “БЎСМ”).

Шунингдек учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи ҳам диплом ва совғалар билан тақдирланди:
1. Элзиёд Исамутдинов
2. Азизбек Исамутдинов
3. Бекмурод Ҳакимов.

Тақдирлаш маросимида сўз олган “Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси” бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов сўз олиб шундай деди: - Мусобақа иштирокчиларини бугунги футбол байрами билан табриклайман. Вилоятимизда болалар футболига бўлган эътиборни янада оширамиз. Бу каби турнирлар ҳали олдинда кўп маротаба бўлади. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳам мусобақаларни ташкил этишда  вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ишлаб, амалий ёрдамини аямайди. Болалар турнирида натижа муҳим эмас. Асосий сизлар ўз устингда ишлашни сусайтирманглар.

Шунингдек вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ҳам тақдирлаш маросимида сўз олиб, жумладан шундай деди: - Авваламбор барча устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган байрам билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Сиз болажонларга эса келгусидаги фаолиятингизга омад тилайман. Турнир ажойиб тарзда ўтди. Менимча ҳар бир мураббий ўз жамоасининг имкониятини янада яхши билиб олди. Вилоят терма жамоаси мураббийлари ҳам турнирни кузатиб борди. Умид қиламанки сизлар ҳали нафақат вилоят терма жамоасида балки Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоада ўйнайсизлар. Фақат бунинг учун ўз устингизда кўпроқ ишласангиз кифоя.







Исломбек Рустамбеков.
Фото: Элмурод Эрматов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика