Latest news

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  21 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди News

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан футбол бўйича семинар ҳамда конференция ўтказилди.

Семинар Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган  футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жалимов Ўнгарбай, вилоят ФФ ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган футбол мураббийлари иштирок этдилар. Семинар давомида Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати мураббийи Гулдаев Лочин ўз иш фаолияти ҳамда машғулотлар жараёнлари билан иштирокчиларни таништирди.

Семинар якунига етганидан сўнг вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят ЖТСБ бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Бекзодбек Каримов, ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов, шаҳар ва туманлардаги БЎСМлар директорлари, мураббийлар ва футбол соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа вакиллари иштирок этдилар.



Конференция давомида вилоятда футбол соҳасида жонкуярлик билан ишлаб келаётган мураббийлар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда, ўз касбига лаёқатсиз, қониқарсиз ишлаётган мураббийлар ва ушбу мураббийлар директорларига ҳайфсан элон қилинди ва огоҳлантирилди.

Шундан сўнг сўзга ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини футбол соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирди. Хусусан, Болалар футболини ривожлантириш йўллари, мураббийлар мутахассислиги бўйича ўзгаришлар ва футболга оид тасдиқланган янги қарор ва фармойишлар билан таништирди. Мураббийлар конференция давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика