Latest news

17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  13 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7

"Андижон" ва "Турон". Суперлига синовидан ким омон чиқади? News

"Андижон" ва "Турон". Суперлига синовидан ким омон чиқади?

Мазкур икки жамоани Суперлигада ҳақиқий чин маънодаги синовли учрашувлар кутмоқда, дейиш мумкин.

Ортда қолган учта турда юқоридаги икки жамоа турли натижалар қайд этишди. Кўрсаткичларни барқарор, деб бўлмайди. Албатта йўқотилган очколар ҳозир билинмаслиги мумкин. Олдинда учрашувлар кўп, деб қўйишлари табиий. Аммо уларни кутаётган беллашувлардаги рақиблар бўри мисоли тишларини сайқаллаб туришибди. 


"Андижон"

Қаршида "Насаф"ни енгиб мавсумни ўзига ҳос сенсация билан бошлаган "бургутлар" кейинги икки турда кетма-кет мағлубиятни қабул қилиб олди. "Андижон" ва Хомяков тайёргарликни жиддий қилмаса бўлмайдиганга ўхшамоқда. 4-турда Тимур Кападзенинг "Олимпик" жамоаси меҳмони бўлса, кейинги турда Фарғонада айни пайтдаги чемпионат пешқадами "Нефтчи"га қарши майдонга чиқади. Жамоа локациясини ўзгартирмайди, кейинги бекат юлдузли таркибга эга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси. Мана шу учта ўйин ҳозирданоқ "Андижон"нинг тушларига кираётган бўлса керак. Унутмаслик керакки, "Андижон" Суперлигадаги сўнгги бор иштирок этган 2021 йилги мавсумида Намангандан уч очко билан қайтган эди ("Навбаҳор" - "Андижон" 0:1). 

03.04.2023. "Олимпик" - "Андижон"

08.04.2023. "Андижон" - "Нефтчи"

14.04.2023. "Навбаҳор" - "Андижон"

"Турон"

Ҳамма ҳавас қиладиган, база, стадион, машғулот майдони умуман футбол учун керакли барча нарсага эга "Турон" ҳам ҳали ғалабалар сонини очиб олгани йўқ. Таркибдаги футболчилар бундан кўпроғига қодир. "Бухоро" ва "Сурхон" билан баҳсларда уч очко олишлари имконияти юқори баҳоланганди. Қисқаси, ўз қўлидаги ошни рақиблар билан баҳам кўриб бироз меҳрибонлик қилиб юборди. Лекин навбатдаги турларда яйпанликлар ҳам жиддий зарбаларга тайёр туриши керакка ўхшайди. ФИФА кунларидаги ҳордиқдан сўнг "Турон" Тошкентга сафар қилади ва "Бунёдкор" билан учрашади. "Қалдирғочлар" айни пайтда ўйин сифати ва натижа бўйича ҳам жуда яхши ҳолатда. Уларнинг ҳисобида 9 очко бор. 5-турда ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилади. Бу жамоага ортиқча таъриф шарт эмас. Барчаси маълум. Бир томондан тақдирлар "Андижон" билан ўхшаш, фақат бу клуб бир тур олдин "Бунёдкор" билан ўйнаб бўлди (0:3). Бахтиёр Ашурматов бригадаси "Нефтчи" ва "Навбаҳор" имтихонидан ўтишларига тўғри келади. Орада кубок баҳслари ҳам бор. Чемпионатда "Бухоро"дан учралган мағлубият аламини кубокда олиш вазифа ҳам турибди. Қўрқинчили туш. 


Тақвимга қараймиз. 

02.04.2023. 4-тур. "Бунёдкор" - "Турон"

07.04.2023. 5-тур. "Турон" - "Олимпик"

17.04.2023. 6-тур. "Нефтчи" - "Турон"

23.04.2023. 7-тур. "Турон" - "Навбаҳор"

 

Юқоридагилардан фарқли равишда навоийликлар кетма-кет 2та жиддий рақиб билан куч синашишади. Булар "Насаф" ва "Пахтакор". Ҳар иккиси таркиб ва жамоа нуқтаи назаридан бир бош устун клублар ҳисобланиши маълум. Футболда кутилмаган натижалар рўй бериши мумкин. Лекин вазиятга реалроқ қарашни мақсад қилдик. Барча курашсин, бир-бирига жанг таклиф қилсин. Шундагина биз фақат терма жамоа эмас, ички чемпионатимиз орқали ҳам мухлисларни жалб қила оламиз. Марҳамат майдон сизники, бор ҳунарингизни ишга солинг, тамом. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика