Latest news

00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  151 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1

“Андижон” собиқ футболчилари олдидаги молиявий қарздорликни бартараф этди News

“Андижон” собиқ футболчилари олдидаги молиявий қарздорликни бартараф этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасида раҳбарият алишгач, бир қатор футболчи ҳамда мураббийлар томонидан клублар устидан шикоят аризалари келиб тушди.

Уларнинг иши Тартиб-интизом қўмитаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздор клубларга жазолар белгиланди ва шу йўл орқали футболчилар, мураббийлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя этилди.

Хабарингиз бор, Профессионал футбол лигаси жамоаларга янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказишга рухсат беришдан аввал клубларнинг собиқ футболчи ёки мураббийлари олдида қарздорлиги мавжудлигини ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб мавсумнинг илк қисмидан сўнг хайрлашган футболчилари ёки мураббийи билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган бўлса, ҳеч қандай муаммосиз янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Бироқ Про-Лига иштирокчиларидан бири саналадиган "Андижон" ПФК илгари жамоада фаолият олиб борган бир неча нафар футболчидан молиявий қарздор экани маълум бўлган эди. Сўнгра "Андижон" ПФК бош директори – Маъруф Абдисаломов ПФЛга қарздорлик мавжуд бўлган футболчилар билан 17 июль санасига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши хусусидаги кафолат хатини тақдим этган ва “Андижон”га шартли равишда янги футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат берилган эди.

“Андижон” ПФК белгиланган муддат якунига етишидан аввал Расул Раҳмонов, Акбар Ҳоджаев ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширди. Абдулатиф Абдуқодировга қолиб кетган ойлик маоши тўлаб берилди. Шунингдек, Акбар Ҳоджаев олдидаги 2015-2017 йиллардаги маошлар ҳисобидан тўпланиб қолган қарз тўланди. Яна жамоанинг собиқ футболчиси ва мураббийи Расул Раҳмонов олдидаги 2013-2015 йиллар давомида йиғилган молиявий қарздорлик бартараф этилди.

“Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширди. Оёғим пайини операция қилдирдим. Бу жараёнда ҳам кўмак беришди. Бундан жуда хурсандман. Ҳали “Андижон” жамоаси билан яна 1,5 йиллик шартномам бор. Насиб этса, яқин вақт ичида жароҳатдан тикланиб, жамоага наф келтиришга ҳаракат қиламан”, - деди бу борада Акбар Ҳоджаев.

“Андижон” жамоасида тўп сурган пайтимдаги маошларимдан бир нечтаси йиллар давомида йиғилиб қолган эди. ЎФА ҳамда ПФЛ мурожаатимни жавобсиз қолдирмасдан менга пулларимни олишда кўмак берди. Бундан хурсандман ва ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дея вазиятга изоҳ берди Расул Раҳмонов.

Энди 2018 йилги ёзги трансфер ойнасидан бошлаб ПФЛ шикоят аризалари тартибини барчага эслатиб ўтишни лозим деб билади. Регламентнинг 24-бўлим 5-бандида ҳар қандай шикоят аризалари бўлиб ўтган баҳсли ҳолатга 2 йил тўлмагани ҳолатидагина кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Демак, клублар, футболчилар, мураббийлар баҳсли вазият юзасидан шикоят аризасини максимум 2 йил ичида ёзиши керак бўлади. Бундан келиб чиқадики, бундан буён 2016 йилнинг июнь ойигача бўлиб ўтган ишларни кўриб чиқиш масаласини ЎФА ҳамда ПФЛ ўз бўйнига олмайди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби масалаларни Халқаро футбол уюшмасининг талаби асосида ишлаб чиқади, яъни, ФИФА низомларига бўйсунади.

P.S.: ФИФАнинг “Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми” тўғрисидаги регламенти 25-бўлим 5-бандида шундай деб ёзилган: “Футболчилар мақоми бўйича қўмита, Баҳсли вазиятларни (можаролар) ҳал қилиш бўйича палата, шунингдек, Якка тартибдаги суд ҳамда Можароларни ҳал қилиш бўйича палата суди ўз ваколатига кирувчи ҳар қандай ишни у содир бўлганига икки йил тўлгач, кўриб чиқмайди. Икки йил муддатгача берилган даъво аризалари эса индивидуал тарзда ўрганиб чиқилади”.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика