Latest news

08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  6 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  3 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  22 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  9 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  18 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  9

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган" News

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган"

"Андижон" клубининг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати куни кеча Словакиянинг "Белуша" жамоасига қарши беллашувда бироз жароҳат олган тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Ильдар Маматказин билан суҳбат қурди.

- Ильдар жароҳатингиз ҳақида сўрамоқчимиз. Жиддий эмасми?

- Жиддий эмас. Ҳар доимгидек, учраб турадиган турадиган ҳолат. Озгина қошим ёрилди, шу холос. Ҳаммаси жойида.



- Словакия клубига қарши ўйиндан қандай таассурот олдингиз?

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Дурангга мос учрашув бўлди. Жисмоний юкламалар остида ўйнаяпмиз. Асосийси, натижа эмас. Турли тактик схемалар шу ўйинлар орқали синаб кўриляпти. Рақиб ҳам ўзига яраша шаклланган. Тактик, техник ва жанговар жиҳатларга эга. Бу жамоа учинчи дивизион вакили бўлишига қарамасдан, анча яхши таассурот қолдирди. Европа футболининг ҳавоси борлиги сезилиб турибди.

- Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ҳакида нима деган бўлардингиз?

- Анталиядаги йиғинимиз жуда яхши ўтяпти. Асосан, жисмоний тайёргарлик ва ўйин амалиётига эга бўляпмиз. Ҳар хил тактик схемаларни ўйинлар орқали синовдан ўтказяпмиз. Шароитларга келадиган бўлсак, барчаси аъло даражада. Жамоа ичидаги муҳит ҳам жуда яхши. Футболчилар машғулотларда тинимсиз равишда, ўзларини аямасдан бор кучини сарфлашяпти.



- "Андижон" чемпионатнинг илк турини сафарда ОКМКга қарши ўйин билан бошлайди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Ўтган йили ҳам бизга етакчи жамоалардан бири тўғри келган. Бу йил ҳам яна етакчилардан бири билан ўйнаймиз. Ўтган йили исботладикки, бемалол фаворитларга қарши ўйнай оламиз. Шунинг учун ким рўбарў бўлишидан қатъи назар асосий мақсадимиз – фақат ғалаба. Ўтган йили етакчиларга қарши ўйнаб, ўзимизни кўрсата олганимиз боис жамоамизда ғолибона руҳ яхши шаклланган. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам юқори.

- Шунингдек, "Андижон"нинг Анталиядаги спарринг-рақиблари хусусида нима деган бўлардингиз?

- Корея Республикаси U-23 терма жамоаси ёқди. Тезкор ва ҳужумкор. Жисмонан ҳам кучли футболчилардан иборатлиги кўринди. ЦСКАга қарши учрашувда ҳам рақиб юқори даражадаги жамоа эканлиги билиниб турди. Умуман олганда, ўйнаётган рақибларимиз яхши таассурот қолдирмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика