Latest news

13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  30 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  20 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди News

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Суперлига 9-тур доирасидаги "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 3-дақиқасида Абдуллоҳ Олимовнинг олисдан йўллаган жарима тўпини аввалига Санжар Қувватов қўлларидан чиқариб юбориб, иккинчи уринишда ушлаб олди. 8-дақиқада Машариповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов боши билан Драган Черанга етказиб берганди. Черан эса яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

16-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов эгаллаб олди.

18-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Виталий Мирний қайтариб юборди. 

20-дақиқада Жалолиддин Машарипов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага йўллаган зарбасини Виталий Мирний эгаллаб олди. 

28-дақиқада Ойбек Қиличев тўпни ўнг қанотдан олдинга ташланаётган Бобур Амоновга етказиб берди. Бобур эса "Пахтакор" жарима майдончасида турган Фарҳод Бекмуротовни тўп билан таъминлаганди. Фарҳод зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 

45+1-дақиқада Машарипов томонидан ошириб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Виталий Мирний ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди. 

Кейинги дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди, Қувватов ўз ўрнида. 

45+2-дақиқада Илдар Маматказин Драган Черанни ушлаб қолгани учун бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Чераннинг ўзи аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 

Иккинчи тайм бошланди.

55-дақиқада меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, ўнг қанотдан ошириган тўпга Черан озгина кеч қолди. 

58-дақиқада Убайдуллаевнинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. 61-дақиқада Чераннинг яқин масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

74-дақиқада Ҳамдамов ва Алижоновнинг яқин масофадан тепган тўпларини Мирний қайтариб юборди. Кейинги дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. 

80-дақиқада Шаҳбоз Жумабоевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

81-дақиқада Черан оширган тўпни Сергеев дарвозага тепди, Мирний қайтарган тўпни Марат яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:2. 

85-дақиқада майдон марказидан бошланган ажойиб ҳужум чиройли комбинация ёрдамида давом эттирилди, Бикмаев эса 18 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди - 0:3. 

Учрашувда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига, 9-тур.

"Андижон" - "Пахтакор" 0:3

Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.  

Комиссар: Сардор Қудратуллаев. 

Голлар: Драган Черан 45+3 пенальти, - 0:1. Марат Бикмаев 81, - 0:2. Марат Бикмаев 85, - 0:3.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов.
Заҳира: Руслан Матниёзов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Сулаймонов, Дониёр Исмоилов, Хушнудбек Авилов, Бобиржон Акбаров.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич.
Заҳира: Элдор Суюнов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов. Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудҳожаев, Собир Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев 42, Радосав Алексич 64, Марко Симич 67.


Andijan

Superliga. Round 9

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 45', Marat Bikmayev - 81', Marat Bikmayev - 85'

45'
90'
42'  Shakhzod Ubaydullayev
45'  Ildar Mamatkazin
59'  Abdullo Alimov (Abbos Otakhonov)
64'  Radosav Aleksich
74'  Abdurakhmon Abdulkhaqov (Ruzimbay Ahmedov)
79'  Shakhzod Ubaydullayev (Shahboz Jumaboev)
45'  Dragan Ceran
67'  Marco Simic
76'  Sardor Sobirkhodjaev (Vladimir Kozak)
78'  Dostonbek Hamdamov (Marat Bikmayev)
81'  Marat Bikmayev
85'  Marat Bikmayev
90'  Odiljon Hamrobekov (Farrukh Sayfiev)



Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика