Latest news

21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчок мураббий" бор  0 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  64 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди News

"Андижон" жамоаси 2019 йилги мавсумий чипталарни сотувга чиқарди

Tags :  Андижон
Хадемай мамлакатимизда катта футбол мавсуми старт олади.

Аниқроғи бахорнинг илк кунларидан Суперлига мусобақаси бошланиш арафасида. Бўлажак чемпионатга астойдил тайёргарлик кўраётган “Андижон” футбол клуби энг аввало ўз мухлисларини мазмунли ўйинлари билан юқори кайфият улашиш ҳамда ишқибозларга стадионда қулайлик яратиш бўйича бир қатор ташкилий ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, клуб маркетинг хизмати янги мавсум олдидан “Андижон” жамоасининг уй ўйинларига кириш хуқуқини берувчи мавсумий чипталарни жорий этди.

Мавсумий чипталар 7-8-9-10-11-12-13-21-22-23-24-25-26-27-28-секторларга чиқарилган.

Хабарингиз бор, 2019 йилги футбол мавсуми олдидан “Соғлом авлод” стадиони янгича кўринишга келтирилмоқда. “Андижон” жамоасининг ҳар бир уй учрашувига кириш хуқуқини берадиган мавсумий чипталарнинг нархи 400,000 сўм қилиб белгиланган.

Ушбу мавсумий чиптани сотиб олишнинг қулайлик томони шундаки, Сиз ҳар бир ўйин олдидан чипта сотиб олишдан мосуво бўласиз. Қолаверса бу орқали “Андижон” футбол клубининг ривожи учун ўз хиссангизни қўшган бўласиз.

Мавсумий чипталарни сотиб олиш Сиз хоҳлаган усулда амалга оширилади. Мурожаат учун манзил: 3 кичик даҳа, “Халқлар дўстлиги” стадиони.

Телефонлар:
+99874 226 70 27
+99874 226 10 47
+99899 907 10 13
+99893 413 99 99

Фақат соат 09:00дан 18:00га қадар телефон қилишингиз мумкин бўлади.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика