Latest news

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  0 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  8 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  20 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  57 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди News

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди

Андижонликлар янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби режага кўра, биринчи босқич йиғинида кун-ора назорат синов ўйинлари орқали футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирмоқда. Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган деярли барча футболчилар шартномаси якунига етгани сабабли, бошқа клубларга ўтиб кетди. Шу боис энди “бургутлар” таркиби янгитдан шакллантирилмоқда. Табиийки, селекция ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мураббийлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Шаҳбоз Эркиновга таклиф юборган. “Бунёдкор”нинг 34 ёшли ҳужумчиси ҳозирча аниқ жавоб айтмаган ва ҳозирда “қалдирғочлар” сафида шуғулланиб турибди.

Куни кеча “Андижон” лагерида Улуғбек Худойбердиев пайдо бўлди. Ўтган мавсум ПРО-Лигада Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўйнаган ҳимоячи ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Бунгача Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаб, асосий таркибга жалб этилган Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Муҳаммадали Турсунов, Юрсунали Топволдиев, Рустам Қўчқаров, Саиджон Маҳаммадинов, Шохруҳ Раҳмидинов каби маҳаллий футболчиларга жавоб берб юборилган. Айни дамда ушбу футболчилар вилоят иккинчи лигасида иштирок этадиган “Пойтуғ” жамоаси машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика