Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди? News

"Андижон" бош директори Улуғбек Мирзаев "Антальяспор" раҳбарияти билан учрашувдан сўнг нималар деди?

"Андижон" клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинидан фойдаланиб Туркиянинг “Антальяспор” клуби билан ҳамкорликда ишлаш бўйича учрашув ўтказди.

“Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев “Антальяспор” раҳбарияти билан мулоқот жараёни ҳамда клуб инфраструктураси билан яқиндан танишиб чиққач, “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Бунёдкор” клубида ишлаган чоғимда ҳам Загребнинг “Динамо” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйгандик. Лекин “Антальяспор” билан ҳамкорлигимиз “Динамо” Загребникидан ҳам кўра қизиқарлироқ ва ажойиб руҳда ўтди. 

Эрдем Эрдал кучли мутахассис экан. Ишлаб чиқилган йўл харитаси билан ипидан-игнасигача танишиб чиқдик. Бу клубда жуда катта йўналишлар, футбол ичидаги ва атрофидаги барча ишлар қамраб олинган экан. “Андижон” клубида ҳам худди шундай иш тизимини йўлга қўйишимиз учун йўл харитаси билан эринмасдан таништириб чиқди. Биз ҳам йўл харитасини ўзимизга мўлжаллаб ишлаб чиқамиз. 

Эрдел бизга пулинг ёки ўйинчинг бўлса ҳам юрадиган йўлингни поездда ё самолётда босиб ўтасанми, буни билмасанг ғалабали манзилга етиб бора олмайсан, шу боис узоқ йилга мўлжалланган йўл харитаси бўлиши керак, деган муҳим гапларни айтди. Ушбу масала бўйича биз стратегик режаларни ишлаб чиқишга киришиб кетдик. Яқин кунларда меморандум имзолаймиз. 

Бу ерда май ойида катта семинар бўлар экан ва бизни ҳам таклиф қилишди. Ҳамкорлигимиз икки томонлама самарали бўлишига ишонч кучли. Биз ҳам ўз фикрларимизни ва ғояларимизни билдирганимизда бизни ҳам ўзимизга яраша мутахассис эканимизни англаб етдилар ва фикрларимизни бир жойдан чиқишига туртки берди. 

Албатта, бу учрашувдан нафақат қониқиш ҳосил қилдим, балки хурсанд ҳам бўлдим. Боиси, бир нечта клублар ва хориж мамлакатларида бўлганман. Аммо жаноб Эрдал каби кучли мутахассис билан деярли биринчи бор учрашдим. У жуда самимий ва сирларини беркитмасдан биз билан баҳам кўриб, “Андижон” ҳам ривожланиш истагида эканини ҳисобга олиб, очиқ-ойдин барча ишларини бизга ошкора айтди. 

“Андижон” клубини ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқамиз. Вилоятимиз ҳокимига тақдим этамиз. Жамоамизни Республикада яхши ўринларга олиб чиқишимиз керак. Бу учун мана шундай учрашувлар ва ҳамкорликларни йўлга қўйишимиз муҳим. Бу борада дастлабки қадамлар ташланяпти. Шу ишга киришдикми, ўз ортимиздан яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ижобий натижаларни қолдириб кетишимиз лозим. Бунга қаттиқ бел боғлаганмиз", - дейди, Улуғбек Абдусатторович.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика