Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди News

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё Кубогининг 1-турида Таиланд терма жамоаси кутилмаганда йирик мағлубиятга учради.

Жамоа ўзидан бирмунча кучсиз саналган Ҳиндистон термаси билан кечган баҳсда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин орадан кўп ўтмай Таиланд футбол федерацияси терма жамоа устози Милован Райевацни истеъфога чиқарди. Шундай қилиб навбатдаги Осиё Кубогининг дастлабки туридаёқ истеъфо рўй берди.

Афтидан Таиланд футбол федерацияси раҳбарияти ҳиндлардан қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳазм қила олмаган кўринади. Маълумот учун, сербиялик мутахассис яқинда терма жамоада иш бошлаганди. Аслида-ку ўтган ой жамоа АФФ Кубоги ярим финалида Малайзияга ютқазиб қўйганидан сўнг раҳбарият бу мураббий ишидан ташвишга тушганди. Ҳиндистонга бой берилган ўйин эса ҳаммасидан ошиб тушди. Натижада раҳбарият шу заҳоти Райевацга чиқиш эшикларини кўрсатди. Энди жамоани вақтинча маҳаллий мураббий Сирисак Йодйардтхаи бошқариб туради.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика