Latest news

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  0 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  14 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  41 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  68 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  121 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1038 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади" News

Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи CAFA Nations Cup-2025 финали олдидан ўтказилган матбуот анжуманида мусобақа ташкилотчилари ва ўз мамлакати лигасини танқид қилди, шунингдек, Ўзбекистон футболи ривожланаётганини эътироф этди.

"Эртанги ўйин ҳақида сўз юритишдан аввал, турнирнинг қандай ўтказилиши тўғрисида гапириш лозим. CAFA келажакда минтақа футболини ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин, бироқ бу жараённинг қай тарзда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Турнирнинг иккинчиси кутилганидек ўтмади ва кўплаб жамоалар унинг ташкил этилишидан норозилик билдирдилар. Умид қиламанки, кейинги йилларда режалаштириш ва ўтказиш жараёнлари яхшиланади. Агар технологиялардан фойдаланилса, улар футбол ривожига хизмат қилиши керак. Афсуски, ушбу CAFA турнирида биз бунинг гувоҳи бўлмадик.

Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари жиддий рақиблар ҳисобланади. Ўзбекистон ўз футболига, айниқса ёшлар жамоаларига катта маблағ сарфлади. Биз бу жамоа билан бир нечта ўйин ўтказдик ва умид қиламанки, бўлажак учрашув яхши ва самарали бўлади. Таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлганини ҳисобга олган ҳолда, 50/50 деб ҳисоблаган футболчиларимизнинг натижалари миллий терма жамоага ёрдам бера олишига ишонч ҳосил қилдик. Биз Ўзбекистон билан бир-биримизни яхши биламиз, кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик ва умид қиламанки, кўзлаган натижамизга эриша оламиз.

Бир қатор муаммолар туфайли Эрон чемпионати кечроқ бошланди. Мен тафсилотларни ошкор қилмоқчи эмасман, лекин лигага ва клублардаги ҳурматли ҳамкасбларимизга бўлган ҳурмат туфайли лигани тўхтатишни хоҳламадик. Бу хато эди. Одатда биз уч-тўрт марта машғулот ўтказардик. Нурафкондек ўйинчи "Персеполис" - "Сепахон" ўйинидан сўнг дарҳол самолётга отланди, у тўлиқ тикланишга улгурмади ва терма жамоада енгил тайёргарлик билан ўйнашга мажбур бўлди. Лигани ҳурмат қиламиз, аммо кўп ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда яхшироқ мувофиқлашишимиз учун пухта режа билан келишимиз ва Теҳронда машғулотлар ўтказишимиз керак эди. Менинг хатом шундаки, мен лигани ҳурмат қилиб, клуб мухлисларининг истаги билан иш тутдим, бироқ турнирларнинг, хоҳ CAFA бўлсин, хоҳ бошқаси, ўз талаблари бор. Биз турнирда қатнашмаслик илтимоси билан хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади. Баъзилар CAFA'да иштирок этишимиз учун ўйинларни лиганинг учинчи ва тўртинчи ҳафталарида ўтказиш кераклигини айтишди, лекин улар оддий нарсани тушунишмади: лига ФИФА кунларида ўтказилмаслиги лозим. Биз спорт вазири ва федерация раҳбарига мурожаат қилиб, қулай шароит яратиб беришни сўрадик, аммо улар буни амалга оширишмади. Лигани ва ҳамкасбларимизни ҳурмат қилсак-да, жамоага ҳам, менга ҳам босим бўлди. Футболчилар бир-бирларини яхшироқ англашлари учун камида тўртта машғулот ўтказиши керак.

Сизларга шуни айтмоқчиманки, агар сизда режа ва тузилма бўлса, ўзгаришлар сизга зарар етказмайди. Ўзбекистон сўнгги 10 йил ичида катта ютуқларга эришди. Ёш ўйинчилар, ёшлар жамоалари ва миллий терма жамоанинг натижалари шуни кўрсатадики, улар қуйи бўғин футболига ва ўз клубларига сармоя киритишган. Уларнинг кўплаб футболчилари Эроннинг йирик клубларида ўйнайди. Ўзбекистон икки марта Осиё чемпиони бўлган Япония, Корея ва Қатар қатори Осиё футболининг марказига айланди. Албатта, бизда кўп амалиётлар бўлди, лекин биз авлодлар алмашинувига ёрдам берадиган бир қатор футболчиларга имконият бердик, эҳтимол улар энди ёш эмасдир. Эртага жуда яхши таркиб ва пухта режа билан майдонга чиқамиз, бизни қизиқарли ўйин кутмоқда", деди 61 ёшли мутахассис.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги финал учрашуви 8 сентябрь куни соат 19:30 да бошланади.

Rating: -6   

Comments

+5   
08 sep 00:31:40
Адхамжон Низамов
Демак, Тожикистонда ташкилотчилик яхши булмапти.
+5   
08 sep 00:29:15
Shox Ruxbek
Bu turnir xuddi Eron va Õzbekiston u.n tashkil qilinganday
+4   
08 sep 00:26:19
barselona7
Агар ҳакамлар шу тариқа давом этса кейинги CAFA турнирига ҳеч қайси терма жамоа келмаса керак.
+3   
08 sep 00:38:40
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Reply to comment by jamshid rakhmonov
КАФА бу фарс, ҳеч қанақа минтақавий мусобақа эмас. Эмомали ўғлини КАФА га президент қилиб қўйилганлиги бу шимолдагиларни талаби. Бизга бунақа мусобақа керак эмас!!!
Бу мусобақага шимолни нима алоқаси бор, бирор бир ёмонлик бўлса дарров шимолликлар сабаб бўлар эканда.
+2   
08 sep 06:52:55
{ CHELSEA }
Bir tiyinga qimmat musobaqa...
+2   
08 sep 02:43:35
Haqiqat-2
Доимгидек чалгитувчи гаплар... Эрон футболи анча пасайган, эртага курамиз ФИФА президенти олдида кандай уйнар экан бизникилар!
+2   
08 sep 02:27:14
Ultay
Reply to comment by jamshid rakhmonov
КАФА бу фарс, ҳеч қанақа минтақавий мусобақа эмас. Эмомали ўғлини КАФА га президент қилиб қўйилганлиги бу шимолдагиларни талаби. Бизга бунақа мусобақа керак эмас!!!
Русофоб дебилмисан
+2   
08 sep 01:32:04
Google User
CAFA turnirida yutsa ham hech qanday foydasi yo'q shekilli, bu murabbiy turnirdan noroziligini ochiq bayon qilibdi
+1   
08 sep 08:12:43
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by jamshid rakhmonov
ФИФА ўйинларида балки Ўзбекистон МТЖ Уругвай Корея ва бошқалар билан курашарди. Бу КАФА Ўрта Осиё МТЖ лари учун кишан. Бунақа сиёсий футбол ҳеч қаерда йўқ.
Шарқда Хитой, Япония, жанубий ва шимолий Корея тўртлик кубоги. Шимолий - шарқий осиё ва араблар лигаси булар қанақа турнир бўлмасам?
+1   
08 sep 07:40:54
Neftci&Barca
Reply to comment by Адхамжон Низамов
Демак, Тожикистонда ташкилотчилик яхши булмапти.
Хакикатдан Тожикистон федерацияси яхши даражада турнирга керакли шароит ва кутилгандек ташкилотчиликни эплаша олмабдида, Эрон ЖЧга кўп ўйнаган команда ва у турли хил юқори даражали ташкилотчиликни кўришган.
+1   
08 sep 07:35:57
Х
Reply to comment by Abdulbosit Maxmudov
Bu galinoyi galati odam ekanu eron ffsini yoki ligasi reglamentini cafa turneriga nma aloqasi bor qatnashmasa uni boynidn kim boglab turardi umuman qatnashmasaxam mayli towba
Агар эрон катнашмаса бу турнирни умуман кераги йу́к
+1   
08 sep 06:00:57
Real Madrid bu Qirollik Klubi
Reply to comment by Abdulbosit Maxmudov
Bu galinoyi galati odam ekanu eron ffsini yoki ligasi reglamentini cafa turneriga nma aloqasi bor qatnashmasa uni boynidn kim boglab turardi umuman qatnashmasaxam mayli towba
Турнирнинг биринчи уйини ФИФА кунларига тугри келмади. Шунинг учун куплаб легионерларининг жамоалари куйиб юбришмади. Шу сабабли турнирда Эрон деярли легионерларисиз уйнаяпти. Булар бирдан тулик таркиб билан келди ярим таркибни олдин ярмини кейин олиб келишини истамади.
+1   
08 sep 00:47:45
From Earth
Reply to comment by jamshid rakhmonov
КАФА бу фарс, ҳеч қанақа минтақавий мусобақа эмас. Эмомали ўғлини КАФА га президент қилиб қўйилганлиги бу шимолдагиларни талаби. Бизга бунақа мусобақа керак эмас!!!
Мираброр Усмонлвни ким CAFA президенти этиб тайинлаганди, Америками?
   
08 sep 15:27:02
Vatandoshingiz
Reply to comment by { CHELSEA }
Bir tiyinga qimmat musobaqa...
БЕКОРЛАРНИ МИНГТАСИНИ АЙТИБСИЗ
   
08 sep 15:26:42
Vatandoshingiz
Reply to comment by Х
Агар эрон катнашмаса бу турнирни умуман кераги йу́к
ЭРОН КАТНАШАДИ ХОТИРЖАМ БУЛИНГ
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика