Аллегри МЮда ишлаши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
28 dec 2018 21:40
News
Аллегри МЮда ишлаши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкинлиги борасидаги саволларга ойдинлик киритди.
"Ювентус"да бахтлиман. Ҳозирда жамоадаги ўйинни санъат даражасига олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Шу руҳда давом этмоқчимиз. Мавсумнинг ярмидамиз. Июнгача, мавсум якунлангунига қадар ҳали вақт бор. Шу боисдан "Ювентус"дан кетиш борасида ўйлаш мумкин эмас", - деди Аллегри "Football Italia" нашрига.
Олдинроқ тарқалган миш-мишларга кўра, ушбу мавсум якунланганидан кейин Аллегри "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олиши борасида маълумотлар берилганди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments