Latest news

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  1 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  9 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  11 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Аллегри "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсни назорат ўйинига қиёслади - матбуот анжумани News

Аллегри "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсни назорат ўйинига қиёслади - матбуот анжумани

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидаги матбуот анжуманида билдирган фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

- "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни мавсумнинг энг муҳим беллашувига қиёсласа бўладими?
- Олдимизда янада муҳим ой турибди. ФИФА кунларидан кейинги янги циклни жуда яхши бошлай олмадик. Эртадан (бугун - таҳририят) бошлаб ЕЧЛ яна қайтади. Ғалаба жуда муҳим. Чунки ютуқ гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал этади. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа. Биз уларга қарши техник жиҳатдан кучлироқ ўйнашимиз лозим.

- Таркибдаги йўқотишлар, ўзгаришлар тактик схемани ўзгартиришга мажбур қиладими? Жамоа яна 3 ҳимоячили схемага қайтадими?
- Манжукич жароҳат олмаганида ҳам бу ўйинда иштирок этмасди. Аммо барибир унинг йўқлиги кишини ранжитади. Хедира ва Эмре Жан ҳам шулар жумласидан. Қўл остимда айни пайтда 17 футболчи мавжуд. Таркиб танлашда жуда диққатни жамлаш керак бўлади. Чунки рақиб ҳаводаги курашларда анча кучли. Таркиб ёки тактика танлашда айнан шу жиҳатни ҳам инобатга олишимизга тўғри келади.

- Погбадан нима кутяпсиз?
- "Манчестер Юнайтед"да Погбадан ҳам бошқа юлдузлар кўп. "Юнайтед" фақат Полдан иборат эмас. Биз мазкур ўйинда ёш иқтидорли Марсьяль, Погба, Рэшфорд сингари футболчиларга қарши ўйнаймиз. Бизда ҳам бундай иқтидорлар кўп: Дибала, Бернардески, Канселу, Бентанкур. Ҳозир санаб ўтганларимнинг кўпчилиги футбол келажаги. "Манчестер Юнайтед" билан ўйин биз учун яхшигина тестга айланади. Бу нафақат жамоавий баҳс, балки индивидуаль жиҳатдан ҳам яхши қарама-қаршилик бўлади. Ажойиб стадион, илиқ муҳитда ўйнаш биз учун яхшигина текширув вазифасини ўтаб беради.

- "Юнайтед" АПЛда 10-ўринда. Улар энг яхши самарадор футбол кўрсатишмоқда, деган фикрга қўшиласизми?
- "Манчестер Юнайтед" футболчилари кўпроқ  техникага асосланган. Тезкор ва жисмоний жиҳатдан анча бақувват. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайдиган жамоа. Мураббийи ҳам анча тажрибали мутахассис. Биз мазкур беллашувда 90 дақиқа эмас, бутун 10 дақиқа ўйинда бўлишимиз лозим. Чунки мусобақада ҳеч қачон ўйин тугамайди. "Женоа"га қарши қилган ишимизни такрорлаш ярамайди. Мен айтган фикрларни "Манчестер Юнайтед"нинг "Челси"га қарши ўйини ҳам тасдиқлаб турибди. Голлар фақат иккинчи қаватдаги курашлардан кейин киритилди.

- Манжукич барибир ўйнамасди деб нимани назарда тутдингиз?
- Ҳаммаси биз танлайдиган тактикага боғлиқ: марказий ҳужумчисиз ёки Дибала ва Роналдуга ўхшаган форвардлар билан тушишимиз мумкин. Охирги учрашувларда биз 4-3-3 схемасидан фойдаландик. Бунда 4 ҳимоячи, 3 ярим ҳимоячи ва 3 ҳужумчи ўйнайди. Бу эса футболчиларнинг майдондаги функциялари тавсифларига боғлиқ масала. Айнан шу жиҳатларни инобатга олиб схемага мослаб футболчиларни танлайман.

- "Ювентус" ўтказиб юборган 6 голнинг тўрттаси айнан иккинчи қаватдан киритилди.
- Тўғри, аммо вазият бошқа-бошқа. Агарда гол кроссдан сўнг урилган бўлса, бу футболчиларнинг ўзаро тушунмовчилиги натижасида йўл қўйилган хато. Биз эса айнан шундай кроссларни амалга оширадиган футболчиларга кўпроқ босим қилиб, уларни қўриқлашимиз лозим. Ўтказилган 6 голдан тўрттаси бир-бирига ўхшаб кетади. Шанба куни эса ғалати ҳолатга тушдик. Бутун жамоа тўп чизиқдан ўтиб кетди, деб ўйлаб ухлаб қолдик. Умуман олганда эса ўшанда ҳеч ким индивидуаль хатога йўл қўймади.

- Хедира ва Жан ўйнамайди. Демак ўйинда иккита марказий ярим ҳимоячидан фойдалансизми?
- Куадрадо тиббий хонада яхши ишламоқда. Биз уч марказий ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин эди. Кейинчалик эса ўйин давомида тактикани ўзгартириш ҳам мумкин. Аммо биз 4 ҳимоячидан фойдаланамиз. "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда майдон марказида футболчилар сонидаги тенгликни хосил қилишимиз муҳим аҳамиятга эга.

- Манжукичнинг аҳволи қандай? Узоқ муддатга сафдан чиқиш эҳтимоли йўқми?
- Ўйлашимча, ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ. Жиддий жароҳат эмас. Тез орада сафга қайтади. Шунингдек, Хедира ва Эмре Жан ҳам тез кунда жамоа билан умумий машғулотга қайтишади.

- Бернардески эртага қайси нуқтада ўйнашини маълум қилмайсизми?
- Сиз уни бошланғич таркибга киритиб қўйдингизми? Балки ўйнар (кулади). Бернардески учун эртанги баҳс жуда муҳим ҳисобланади. Чунки бундай муҳитда, ажойиб стадионда илк ўйинини ўтказади. Бу унинг учун яхши ўсиш.

- Барцальининг ўйнаш имконияти қай даражада?
- Йўқ. Агарда биз 3 марказий ҳимоячи хизматидан фойдаланганимизда, балки ўйнарди. Аммо бизнинг 4 ҳимоячили схемамизда Барцальининг майдонга тушиш имконияти йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика