Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди News

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди

Таниқли футбол мутахассиси ўз саҳифаси орқали юзага келган тартибсизлик бўйича изоҳ берди.

"Менга икки кундан бери Фарғонадан видеолавҳалар юбориб, вазият бўйича изоҳ беришимни сўрашмоқда. Аслида ҳамма нарса аниқ бўлса, нимани изоҳлаш керак? "Нефтчи" футболчилари ва мухлислари футболнинг барча қонунларини ва ҳаттоки Жиноят кодексининг айрим моддаларини бузишди. Айбдорлар жазоланиши керак. Ҳакам хатога йўл қўйдими ёки йўқ, муҳим эмас.

Бошқа томондан, "Нефтчи" билан биргаликда ПФЛ ва учрашувда иштирок этган унинг барча ходимлари содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари лозим. Ёдингизда бўлса, ушбу ўйин юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида икки кун ортга сурилганди. Биз ана шу савияни кўрдик. ПФЛда турли соҳаларда кўплаб мутахассислар бор, фақат биттасидан ташқари - мусобақаларни ташкил қилиш (мен яна учта ёки тўртта соҳани санаган бўлардим, лекин ҳозир биз битта соҳа бўчича гаплашамиз).

ПФЛнинг баёнотида айтилишича, Фарғонада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ бўлган. САККИЗ!  Ҳатто ФИФА ва ОФК ҳам қийинчилиги юқори бўлган баҳсларга кўпи билан 4-5 кишини юборади. Бу ерда эса 8 та.

Савол туғилади, бу одамлар икки кун давомида нима қилишди? Уларнинг бирортаси орган вакиллари билан жамоат тартибини сақлаш режасини муҳокама қилганми? Агар трибунада пандемия даврида рухсат берилганидан кўпроқ томошабин ўтирган, ижтимоий масофага амал қилинмаган бўлса, ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганди?

Мен трансляцияни кўрмадим, лекин лавҳаларга кўра 80-дақиқадан бошлаб мухлислар ҳакамликдан норози эканликлари аниқ кўрина бошлади. ПФЛнинг ушбу саккиз нафар ходими 80 дақиқадан то финал ҳуштагигача нима билан шуғулланган? Мабодо вазият тақозо этгудек бўлса, улар ҳакамларларни ҳимоя қилиш учун жамоат тартибини сақлаш ходимлари билан алоқа қилдиларми? Нега ушбу 8 нафар ходим ҳакамлар учун майдондан кийиниш хонасига қадар йўлак ҳосил қилмади?

Бу саволларга ПФЛ жавоб беради деб ўйламайман. Жавоблар ўрнига улар хоҳлаган нарсалари ҳақида гапиришни афзал кўришлари аллақачон анъанага айланган. Фақатгина ПФЛни жавобгарликка тортишга қодир одамлар Ўзбекистонда бор-йўқлигини тушуниш кифоя. Мен энг оммабоп нашрларда эмас, унчалик машҳур бўлмаган иккита ОАВда учрашув ташкилотчиларига нисбатан қилинган танқидларни кўрдим. ПФЛнинг ўзида на Ижроия қўмита ва на ходимлар ҳисобот берадиган бошқа бирон бир ташкилот мавжуд. Ҳамма умид Ўзбекистон футбол ассоциациясиданми?", - дейди Алишер Никимбаев. 

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика