Latest news

07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  0 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  16 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!" News

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!"

ФИФА мунозараларни ҳал қилиш палатасининг россиялик мураббий Алексей Беленковнинг "Навбаҳор"га қарши даъвоси бўйича чиқарган қарори 3 кундан бери жамоатчиликни ҳаяжонга солиб қўйди ва илгари ҳам маълум бўлган ҳолатларни яна бир марта кўрсатди.

"Навбаҳор"да жуда талабчан ва бирдам мухлислар бор. Улар клуб мутасаддиларидан ўз хатоларини тан олишларини эмас, мураббий билан можаро тўғрисидаги хабарларни рад этишни талаб қилишни афзал кўришяпти.

Наманганлик ишқибозлар мамлакатда энг талабчан эканини 30 йилдан бери (балки, ундан ҳам кўпроқ) биламиз. Мен "Навбаҳор"да ишлаш учун таклиф олган, аммо бундай босим остида ишлашдан бош тортган бир нечта мутахассисларни биламан. Эътибор қилинг, мисол учун, Андрей Канчельскис Наманганни биринчи бор тарк этганидан кейин яна "Навбаҳорга" қайтиши ва ишлашда давом этаётгани унинг жанговар руҳидан дарак беради (МЮ юлдузидан яна нимани кутган эдингиз?).

Ҳозирги можароли вазият "Навбаҳор" ишқибозларида клуб қарорларига таъсир кўрсата оладиган реал механизмнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ҳа, бу ҳолатдан мухлислар жуда хафа бўлишди ва Беленковга тўланадиган суммани йиғиш учун тайёрликларини ҳам билдиришди (бу олийжаноблик жуда таъсирли). Аммо мухлисларнинг пуллари клуб раҳбарияти хатоларини тўғрилашга эмас, клубни ривожлантиришга сарфланса, янада фойдали бўларди.

Мухлислардан пул йиғиш футбол оламида янгилик эмас. Мисол учун, "Манчестер Юнайтед" аъзолари ҳар йили 35 фунт тўлашади. Кексалар ва вояга етмаганлар учун чегирмалар мавжуд. Бунинг эвазига рамзлар, эсдалик совғалари ва бир қатор имтиёзларга эга бўлишади: клуб дўконидан харид қилинганда 10% чегирма, уй учрашувлари учун чипталарни сотиб олишдаги устунлик, жамоанинг меҳмондаги ўйинларига чипта олиш учун фавқулодда ҳуқуқ ва бошқалар.

Аммо мен "Навбаҳор" учун МЮ моделини таклиф қилмайман. Англияда клублар акционерлик жамиятлари бўлиб, ҳатто миноритар акциядор ҳам клуб сиёсатига таъсир ўтказолмайди. Энг ёрқин мисол — "Арсенал"даги Алишер Усмонов. У 30% акцияларга эгалик қилгани ҳолда клуб кенгаши орқали битта қарорни қабул қила олмаган. Натижада Усмонов акцияларини сотишга қарор қилди.

"Навбаҳор" мухлислари "Реал", "Барселона", "Атлетик Бильбао" ва "Осасуна"га эътибор қилишлари кера. Мазкур клублар ассоциация сифатида рўйхатдан ўтган ва акциялар мавжуд эмас. Тушунишимизча, бошқарувчи сифатида ушбу клубнинг эгалари йўқ. Клуб аъзолари бор ва улар президентни сайлашади. Президент кундалик фаолият билан шуғулланади, клубнинг ривожланиш стратегиясини белгилайди.

Клубнинг бундай аъзолари "socios" (сосьос) дейилади. "Реал"да 90 минг, "Барселона" да эса тахминан 160 минг socios бор. Socios бўлиш осон эмас. Бунинг учун йиллик тўловнинг ("Реал"да 123 евро) камлик қилади. Масалан, сиз фақатгина амалдаги 2 аъзонинг тавсияси билан "Реал Мадрид" аъзолигига номзод бўлишингиз мумкин. Деярли шунга ўхшаш қоидалар "Барселона"да ҳам бор.

Эҳтимол, "Навбаҳор"нинг эгалик шаклини ўзгартириш орқали инқирозни енгишга ёрдамлашиш ва молиялаштиришни янада барқарор қилиш мумкин.

Айтганча, "Навбаҳор"нинг ҳомийлар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатга 16 банк киритилган бўлиб, бу ҳомийликларнинг тижорий қиймати нолга тенг. Агар рўйхатда уларнинг рақобатчилари ҳам бўлса, ушбу банкларга клубга ҳомийлик қилишдан мақсад нима? Масалан, ПФЛ клубларнинг Пепси билан ҳамкорлик қилишларини қатъиян таъқиқлайди, чунки бу ташкилотнинг Кока-Кола билан келишувини бузиши мумкин. 2000 йилларнинг бошида маҳаллий нефт ва газ қайта ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ОФК Чемпионлар Лигаси ҳомийси бўлишни хоҳлади, аммо Қатар Петролеум компанияси бу борада олдинроқда эди. Бир клуб ёки мусобақада бир соҳанинг икки вакили ҳомий бўлиши мумкин эмас, 16 таси эса - умуман бемаънилик. Бу ҳомийлик эмас, ҳомийлик учун мажбурлаш.

Шубҳасиз, "Навбаҳор" мухлислари севимли жамоаларининг соврин ютишини соғиниб қолди. Наманган клуби тарихидаги ягона чемпионлик 1996 йилда, учинчи ва ҳозирча сўнгги Кубок 1998 йилда қўлга киритилган. "Навбаҳор" мухлислари кўпроғига лойиқ", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика