Latest news

20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  1 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  5 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  7 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  19 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  35 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда? News

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақидаги ўз фикрларини баён қилди.

"Суперлиганинг яратилишига бўлган муносабатим (эслатиб ўтаман, биз Европа Суперлигаси ҳақида гапирмоқдамиз) салбий. Мен, яъни "Манчестер Юнайтед" мухлиси ва 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида футбол тузилмаларида ишлаган инсон сифатида миллий чемпионатлар ва терма жамоалар барчасидан устундир. Шунингдек мен ҳам мавжуд қоида ва регламентларга риоя этиш зарур деб биламан. Суперлиганинг яратилиши эса ушбу қоида ва регламентларга зиддир.

Аммо, бу кўпроқ  футбол руҳиятига ҳам зиддир. Катта клубларнинг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги иштироки лигалар ва УЕФАга пул ишлаш имкониятини беради, бу эса кичик клублар ва катта бўлмаган футбол федерацияларининг ривожланишига кетади. УЕФА Чемпионлар Лигасидан тушадиган маблағни ҳатто ҳеч қачон гуруҳ босқич ўйинларини қабул қилмаган мамлакатлар билан ҳам бўлишади. Катта клубларнинг чиқиши ва бошқа мусобақанинг ташкил этилиши УЕФАнинг даромадини, балки барча аъзо ассоциацияларнинг ҳам даромадини пасайтиради.

Бундан ташқари, футболчиларнинг дисквалификацияси терма жамоаларни ҳам кучсизлантиради ва ФИФА, жумладан ёшлар ва аёллар мусобақаларига бўлган қизиқишни камайтириши мумкин. Бу ФИФАнинг ҳам даромадига таъсир кўрсатади.

Албатта, бундан футболчилари суперклубларда ўйнамайдиган терма жамоалар ютиши мумкин. Масалан, Россия ёки Осиё жамоалари. Аммо, бу ютуқларнинг аҳамиятини кескин тарзда пасайтиради, шундай экан хурсанд бўлишга ўрин йўқ.

Бир неча йиллардан буён ёпиқ лига сифатида мавжуд бўлган ва миллий чемпионатлардаги иштирок орқали деярли ўтиш имконсиз бўлган Евролигаси бор баскетболни футбол билан таққослаш керак эмас. У ерда алоҳида мавжуд бўлган ва Европа учун ўзига хос маёқ бўлган НБА аллақачон мавжуд эди. Футболда 160 йилдан буён бошқа қадриятлар устувор" - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

→ LIVE  Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика