Latest news

09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  2 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  4 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  13 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда? News

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақидаги ўз фикрларини баён қилди.

"Суперлиганинг яратилишига бўлган муносабатим (эслатиб ўтаман, биз Европа Суперлигаси ҳақида гапирмоқдамиз) салбий. Мен, яъни "Манчестер Юнайтед" мухлиси ва 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида футбол тузилмаларида ишлаган инсон сифатида миллий чемпионатлар ва терма жамоалар барчасидан устундир. Шунингдек мен ҳам мавжуд қоида ва регламентларга риоя этиш зарур деб биламан. Суперлиганинг яратилиши эса ушбу қоида ва регламентларга зиддир.

Аммо, бу кўпроқ  футбол руҳиятига ҳам зиддир. Катта клубларнинг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги иштироки лигалар ва УЕФАга пул ишлаш имкониятини беради, бу эса кичик клублар ва катта бўлмаган футбол федерацияларининг ривожланишига кетади. УЕФА Чемпионлар Лигасидан тушадиган маблағни ҳатто ҳеч қачон гуруҳ босқич ўйинларини қабул қилмаган мамлакатлар билан ҳам бўлишади. Катта клубларнинг чиқиши ва бошқа мусобақанинг ташкил этилиши УЕФАнинг даромадини, балки барча аъзо ассоциацияларнинг ҳам даромадини пасайтиради.

Бундан ташқари, футболчиларнинг дисквалификацияси терма жамоаларни ҳам кучсизлантиради ва ФИФА, жумладан ёшлар ва аёллар мусобақаларига бўлган қизиқишни камайтириши мумкин. Бу ФИФАнинг ҳам даромадига таъсир кўрсатади.

Албатта, бундан футболчилари суперклубларда ўйнамайдиган терма жамоалар ютиши мумкин. Масалан, Россия ёки Осиё жамоалари. Аммо, бу ютуқларнинг аҳамиятини кескин тарзда пасайтиради, шундай экан хурсанд бўлишга ўрин йўқ.

Бир неча йиллардан буён ёпиқ лига сифатида мавжуд бўлган ва миллий чемпионатлардаги иштирок орқали деярли ўтиш имконсиз бўлган Евролигаси бор баскетболни футбол билан таққослаш керак эмас. У ерда алоҳида мавжуд бўлган ва Европа учун ўзига хос маёқ бўлган НБА аллақачон мавжуд эди. Футболда 160 йилдан буён бошқа қадриятлар устувор" - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

→ LIVE  Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика