Latest news

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  44 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

Алишер Латипов: "Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Алишер Латипов: "Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Металлург" – "Юниред" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин жуда қизиқарли, жанговар бўлди. "Металлург" Суперлига жамоаси. Йигитлардан бугун чиройли ўйин кўрсатиб беришларини сўрагандим. Тўғри, хатолар бўлди, аммо йигитларга раҳмат, ажойиб ўйин кўрсатишди. 

- "Юниред" гуруҳда учта Суперлига клуби билан тўқнаш келган. Жамоа бор эътиборни Про лигага қаратадими ёки кубок ўйинлари ҳам муҳимми?

- Савол тушунарли. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Тўғри, учта Суперлига жамоаларига қарши ўйнаймиз. Бу жуда қизиқ ўйинлар бўлади. Кучли жамоаларга қарши ўйнаш доим қизиқ. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. 

- Иккала гол ҳам ён чизиқдан ошириб берилган тўпдан кейин юзага келди. Бунинг устида алоҳида ишланганми?

- Кўп голлар стандардлардан урилмоқда. Машғулотларда албатта бу нарса устида ишланади.

- Жамоанинг асосий мақсади Суперлигага чиқишми ёки футболчилар етказиб бериш?

- Албатта, биз юқорига интилаверамиз. Насиб бўлса, Суперлигада ҳам ўйнашимиз мумкин. Жамоамиздан бирор футболчи Словакияга кетса биз албатта хурсанд бўламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика