Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  12 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  18 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео) News

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео)

Кеча Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференция меҳмонларидан бири, иқтисод фанлари номзоди, "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти Алишер Аминов маъруза қилиб, ўзбек футболининг ҳозирги ҳолати хусусида ўз фикрларини билдирди. Маъруза давомида А.Аминов футболимизнинг оғриқли нуқталари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

Шуни айтиш лозим, Алишер Аминов футбол журналистлари учун номаълум киши эмас. У кишининг ўзбек футболи ҳақида рус матбуотига берган бир нечта интервьюларини ўқиганмиз. 

"Мен ўзбек футболи ҳақида исталганча гапиришим мумкин. Лекин бу фойда берадими? Фойда бериши мумкин, қачонки ўзбек футболида ўзгаришлар юз берса" - дейди Алишер Анатольевич. 

"Тунов куни Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинини кўриш учун стадионга бордим. Мухлислар стадиондан хафа бўлиб чиқиб кетди. Нима учун? Чунки Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизи футболга бефарқ эмас, гарчи ҳаммаям стадионга бормаётган бўлса-да. Терма жамоа ҳамманинг таъбини хира қилди".

"Кейинроқ 12 сентябрь куни ЎФФ президентлиги учун сайлов бўлиши ҳақида эшитдим. Сайлов бўлади, лекин номзодлар ҳали эълон қилинмаган. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Қани сайловда ўз номзодини қўядиган одамлар? Қани уларнинг сайловолди дастури? Футболга бундай муносабатни кўрар экансан, федерация олдида иккита йўл қолганини англаб етасан. Биринчиси, футболни чуқур тушунадиган соҳа эгаларини ишга жалб қилиш орқали тўғри йўлга кириб олиш, иккинчиси, ҳозиргача давом этиб келган йўлдан юриб охир-оқибат боши берк кўчага кириб қолиш". 

"Мен Биродар Абдураимовдан ҳам ЎФФ президентлигига номзодлар ҳақида сўрадим, аммо у киши билмайман деди. Футболни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Лекин ҳамма ҳар хил яхши кўради. Кимдир футболга ўйинчоқ сифатида қарайди, кимдир учун иккинчи даражали иш... Ҳозирги ўзбек футболи бораётган йўл тўғрими? Бу ҳақда исталганча баҳслашиш мумкин, шу боис бу мавзу икки оғиз гап билан тўхтаб қолмайди". 

Маълумот учун, Алишер Аминов 1962 йил Тошкентда туғилган. Лекин ҳозирда Россияда истиқомат қилади. У 2010, 2012 йилларда РФИ (Россия футбол иттифоқи) президентлиги учун ўз номзодини қўйган.

Х.Холиқов


TAS-IX



TAS-IX эмас


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика