Алим Арифов ОФК Кубоги учрашувига комиссар этиб тайинланди
23 dec 2013 07:50
News
![](https://championat.asia/upload/storage/111255_original.jpg)
![](/upload/storage/111255_220.jpg)
Алим Арифов ОФК Кубоги учрашувига комиссар этиб тайинланди
ОФК Кубоги-2014 «D» гуруҳи доирасидаги 1-тур учрашувида ўзбекистонлик Алим Арифов комиссарлик қилади.
2014 йилнинг 25-26 февраль кунлари ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, 26 февраль куни «D» гуруҳи доирасидаги 2-плей-офф жуфтлиги ғолиби («Шабаб ад-Даҳирия» (Фаластин) / «Олой» (Қирғизистон)) – «Ар-Риффа» (Баҳрайн) ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик ОФК комиссари Алим Арифов хизмат қилади. Маълумот учун, таиландлик Чая Маҳапаб учрашув бош ҳаками этиб тайинланган, қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам беради.
Қайд этиш жоиз, Алим Арифов аввалги йилларда ҳам ОФК Кубоги баҳсларига комиссар этиб тайинланган эди.
ОФК Кубоги-2014, гуруҳ босқичи
«D» гуруҳи, 1-тур учрашуви
26 февраль, чоршанба
«ШАБАБ ад-ДАҲИРИЯ» (Фаластин) / «ОЛОЙ» (Қирғизистон) – «Ар-РИФФА» (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Чая Маҳапаб (Таиланд).
Ён қанот ҳакамлари: Борикут Таном (Таиланд), Бинла Прида (Таиланд).
Комиссар: Алим Арифов (Ўзбекистон).

Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments