Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди” News

Али Ал Ҳабси: “Пол Ле Гуэн ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширди”

Уммон терма жамоаси юртимизга келиб иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар иккаласида ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биласиз, бу жамоани 2011 йилнинг ёзидан бери франциялик мутахассис Пол Ле Гуэн бошқармоқда. Хўш, ўз вақтида “Лион” билан кетма-кет уч марта Франция чемпионлигини қўлга киритган мураббий келганидан сўнг терма жамоада нима ўзгарди? Бу саволга жавоб олиш мақсадида Уммоннинг энг машҳур футболчиси, Англиянинг “Уиган” клуби дарвозабони Али Ал Ҳабсига юзландик.

“Пол Ле Гуэн - европалик мутахассис. У кўплаб катта ўйинларни кўрган ва кучли жамоаларда ишлаган. Мана деярли уч йилдан бери терма жамоамизни бошқариб келмоқда. Пол Ле Гуэн келганидан сўнг нима ўзгарди? Мураббий аввало терма жамоага ёшларни таклиф қилди ва футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини ошириш учун астойдил ишлади”.

“Терма жамоамизнинг жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлади. Менимча, бу мураббий билан Австралиядаги Осиё Кубогида гуруҳдан чиқа оламиз. Пол Ле гуэн бизга доим яхши ўйнашимиз кераклигини айтади, у ҳар бир футболчининг имкониятларини билади”, - дейди “Уиган” клубини ҳимоя қилаётган Али Ал Ҳабси.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика