Latest news

00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 00:34ЕЧЛ. "Барселона" – "Брест", "Спортинг" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  0 00:16ЕЧЛ. "Бавария" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  3 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  11 22:28"Милан" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  5 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  14 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  32 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

Alfraganus University: Бурачки постида 15 соат ва биз Европа Иттифоқидамиз, Левандовски юрти ҳам ортда қолди News

Alfraganus University: Бурачки постида 15 соат ва биз Европа Иттифоқидамиз, Левандовски юрти ҳам ортда қолди

Бугун сафарга чиққанимизга бир ҳафта бўлади (мақола 2 кун аввал қўйилиши керак эди). Айнан шу муддатда биз Европа Иттифоқига кириб келдик.

Самарадан Москвага келдик. Бир кун Россия пойтахтида бўлиб, Кремлни айландик. Афсуски битта ДАН ходими бизни чув туширди, соддалик қилдик. Кейин билсак қоида бузмаган эканмиз. Қўйиб юбориш учун ўзи турган нуқата олдидаги бинони санатиб, шунча берасан деди. Бино ҳам кичкина эмас, 10 қават экан, 10 000 рубль сўради. Аслида қоида бузмаган эдик, шунчаки ҳайдовчилик гувоҳонмамизни олиб қўйиб, бошқа айб топмасин деб ярмига кўнди. Кайфият бироз тушди, аммо нима ҳам қилардик, йўлда бўлиб турадиган ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди. Ҳаммаси яхшиликка деб аэропортга йўл олдик. "Внуково"дан учинчимиз учиб келди. Отабек аканинг визалари кеч чиққанлиги учун сафимизга Москвада қўшиб олишни режа қилгандилар.

600 км масофалик йўлга чиқдик. Европа Иттифоқига кириш учун бизда Латвия ва Эстония орқали йўл бор эди. Беларусь - Польша чегараси енгил автомобиллар учун ёпиқ. Беларусь - Литва учун эса биз транзит ўта олмас эканмиз. Энг яқини Латвия ва Россия ўртасидаги "Бурачки" пости экан. Бу постнинг номини ҳеч қачон унутмасам керак. Соат 6:00да биз чегарада эдик. Олдимизда икки машина турарди, чегарачилар 30 дақиқалардан кейин уларни ўтказиб юборди, улардан кейин биз биринчи бўлдик. Навбатимизни эса роппа-роса 9 соат кутдик. Энг қизиғи шундаки, қорин жуда очган эди. Европада овқат қиламан деб олган гўшт маҳсулотимни ўткмазсликларини айтишганидан кейин, ўзимиз билан олинган воситалар ёрдамида "жиз-биз" қилдим. Фақат кулманг, буни руслар тилида "закон подлости" дейди. Ҳамма нарса аксига оладиган мақол. Овқат пишди ҳамки, чегарачилар 9 соатлик навбатимиз келганини айтишди. Ўрнимизга бировни киритиб юбориш аср хатоси бўларди. Яна 9 соат вақтимизни кутишимиз керак бўлади. Овқат сузилган тавоқлар билан машигана чиқиб биринчи "КПП"дан ўтиб, ўша ерда тамадди қилиб олдик.





Бу ерда яна 6 соат вақт кетказдик. Чегарада таъмирлаш ишлари бўлаётганлиги туфайли ҳамма ўтиш йўллари ишламаётган экан. Фура ҳайдайдиган акалар ҳафталаб шу ерда туришганини айтишди. 9 соат деганда ичкарига кирганимизни эшитган ҳамюртларимиз, "жек"ни урганимизни айтишди, бугунги кунда бунчалик тез ўтиш ҳаммага ҳам насиб қилмаётган экан. Ҳаммаси яхшиликка бўлди, барча ишларни қонун доирасида бажариб Латвия чегарасига ўтдик. У ерда ишимиз 30 дақиқадаёқ битди. Латвияга сут ва гўшт маҳсулотларини олиб кириш қонун билан таъқиқланади. Гуруч ва қуртга индашмади. Даугавпилсга етиб олишни мўлжал қилдик, аммо чегарадан ўтиб билдикки, 150 километрга яқин масофани босиб ўтиш бизга бу чарчоқдан кейин узоқлик қилади. "Booking"га кириб яқин атрофдан жой қидирдим ва кўл бўйидан ажойиб меҳмонхона топдим. 60 евролик жой яшашга арзирди. Шерикларимга, тонг отганидан кейин гаплашишимни айтдим. Эртаси кунги манзарани фақат суратда таърифлаб бераман Сизга.





Яна йўлга чиқдик. Шу ҳикояни ёзгунимгача 4300 км масофани босиб ўтибмиз. Айни пайтда Левандовскининг ресторан музейига йўл олдик. Варшавада унга атаб ясаган ўйма сувенирим бор. Балки ресторан вакиллари унга бериб қўярлар.

Йўллардаги вақтларимиз режа асосида кетяпти. Эртага кечгача Лейпциг шаҳрига етиб олишимиз ва эртаси куни "фан зона"да Нидерландия - Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кўришимиз керак.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Режага ўзгартириш киритишга мажбур бўлдик. Чунки Польшани айланмасдан тарк этиш хатолигини, у ердаги манзараларни кўриб амин бўлдим. Польша жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб Беларусь каби иккинчи жаҳон урушида муҳим роль ўйнаган нуқталардан биттаси бўлган. Марказий ҳиёбонни мазза қилиб айландик. Ўзбек дўпписини, ҳиёбон ўртасида қўшиқ куйлаб турган йигитга тақдим қилдик. Бизнинг байроқ билан безатилган машинамизни кўриб қолган андижонлик ҳамюртимиз тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудга машинасини қўйгани учун 200 $ га аъзо бўлдилар. Полиция бир зумда келиб жарима ёзиб кетди. Шундан кейин биз Левандовскининг ресторанига йўл олдик. У ерда катта экранлар қўйилган бўлиб, кошона Варшаванинг энг қиммат ресторанлари қаторида тураркан. Афсуски ўймакорларимиз томонидан ясаб берилган совғани менеджер қабул қилмади, сабаби оддий, бу ерда фақат "Лева"нинг ўзи қўлга киритган ютуқлар туриши мумкин экан. Агар ҳаммадан совға олинаверса, унда хўррандаларга жой қолмас экан.





Биз Германия томон йўлга чиқдик, йўлда бизни полиция ушлади...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика