Latest news

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  0 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  1 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси! News

Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси!

Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Даставвал, жорий йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга Президент қарори асосида бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг 2024 йил давомида ўзбек спортида қайд этилган энг муҳим спорт тадбирларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг турли номинациялар бўйича энг яхшиларни тақдирлаш бошланди.

Сал аввал Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш спортчиси сифатида эътироф этилгани ҳақида хабар берган эдик. Энди эса навбат бошқа мукофотлар эгаларига етиб келди. 

Хусусан, йил давомида ўзининг фидойилигини кўрсатган "Андижон" Ультрас етакчиси Нодир Тўйчиев йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси деб топилган бўлса, футзал бўйича ЖЧга мезбонлик қилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси бўлди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика