Latest news

11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  1 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  4 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  35 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман" News

Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўп жиҳат биринчи бўлимда содир бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, устунликка эга бўлдик. Ҳужумлар ташкил этдик, гол ҳам киритдик, бироқ буларнинг ҳаммаси бизни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

- Андижонлик мухлислар ҳақида фикрингиз қандай? Улар ҳақида ҳозир ҳамма жойда гапиришаяпти...

- Албатта, Андижонда футболни яхши кўришади. Бизнинг мухлислар энг яхши эканини ҳар доим ҳис қилганмиз. Бу каби қўллаб-қувватласангиз, сиз учун жуда ёқимли. Клубда мухлислар билан ишлаш амалиёти яхши йўлга қўйилган.

- Бугунги голларда марказий ҳимоячиларнинг хатолари кўзга ташланди. Ротация қилиш вақти келмадимикан?

- 3 та гол бу жуда кўп. Ҳимоячилар хатога йўл қўйди, тўғри. Лекин мағлубият учун бутун жамоа айбдор бўлади. Рақиб қарши ҳужумларда жамоамизда саросима кўзга ташланди. Бу саволга ҳозир аниқ жавобим йўқ.

- Марлен Чобанов, Суҳроб Бердиев каби футболчилар бугунгача майдонга туширилмади. Бунинг сабаби нима?

- Биз ҳозир жамоанинг оптимал таркибини шакллантириш борасида ишлаяпмиз. Менинг қарашларимга кўра, барча жараён босқичма-босқич амалга ошади.

- Сиз нега ўринбосарлар иштирокидаги ўйинларга келмайсиз?

- Бу вақт тиғизлиги билан боғлиқ. Бизда масъулиятли вазифа бор ва ишлашимиз керак. Имкон қадар боришга ҳаракат қиламан. Ёрдамчи мураббийлар менга ҳар бир ўйин жараёни ҳақида етарлича ахборот бериб боришади.




Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика