Latest news

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  37 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  13 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман” News

Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман”

19-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

Барчангиз гувоҳига айландингиз, ғалаба қозониш бу сафар ҳам насиб этмади. Катта босим остида ҳаракат қилдик. Бугун ўйинда шогирдларимга эътирозим йўқ. Кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди. Лекин, бошқа тарафдан олиб қараганда, ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмадик. Рўзим Аҳмедовнинг бирга-бир вазиятга чиқиб борганини ҳисобга олмаганда, гол уриш учун айтарли имконият яратмадик. Пенальти ҳақида? Бу ҳақда мен ҳеч нарса демайман. Ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб борадиган қўмита бор. Бугунги рақибни қандай кучга эга эканликларини барча кўрди. Бундай асабий ўйинда ҳимояда бехато ҳаракат қилганимизгина мени қувонтирди.



- Натижадан қониқдингизми?

- Албатта, йўқ! “Навбаҳор” билан ўйинни эсланг ва бугунги ўйинни қаранг, бир хил режа, бир хил курашлар. Айтишадик-у, ким хато қилса ва ким рақибини хато қилишга мажбурлай олса ўша ғалаба қозонади деб. Умуман олганда, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик. Бугунги рақибимизда бирорта ҳам голга тортадиган вазият бўлмади. Аммо, рақибни хато қилишга мажбурлай олмадик. Мен бошқача якун кутгандим. Чунки, биз ўйинга шундай тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биз айтган режа амалга ошмади.

- Бугунги ҳакамларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Менинг вазифам ҳакамлар ҳаракатларини баҳолаш эмас. Уларнинг ўзларини қўмитаси бор. Лекин, фикримча ўша вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди.

"Андижон" футбол клуби матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика