Latest news

23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  1 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  15 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  1 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  9 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  13 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  9 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда келишилган ўйинлар борми ёки йўқми буни билмайман" News

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда келишилган ўйинлар борми ёки йўқми буни билмайман"

"Локомотив" - "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
"Ўйин анча жонли, тезкор, шиддатли бўлди. Тезлик анча юқори бўлди. Бу шунчаки дастлабки хулосалар. Биз иккинчи даврада сафарда очколар қўлга кирита олмаяпмиз. Таркибимиздаги йўқотишлар туфайли қийин бўлишини тушуниб тургандик. Бизда бугун фақат битта ҳимоячи қолганди - Ваниев. Қолганлар эса ярим ҳимоячилар эди. Рақиб биздан класс бўйича устун", - деб гап бошлади Хомяков.

- Бугунги ўйинга қўйилган вазифа қандай эди?
- Рақибга муносиб қаршилик кўрсатишни истагандик. Ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб қарши ҳужумга ўтиш режалаштирилганди. Рақиб ўз жарима майдони ёнида тўпни йўқотганида прессинг қилиш эди. Аммо доим ҳам кутилганидек бўлиб чиқмайди.

- Сизга хорижлик мутахассис сифатида бир савол бермоқчиман. Сўнгги пайтларда олий лигамизда келишилган ўйинлар ҳақида кўп гап-сўзлар юрибди. Ҳар бир турдан сўнг бир нечта ўйинлар шубҳа остида қолмоқда. Нима деб ўйлайсиз Ўзбекистонда келишилган ўйинлар борми?
- Қўшиламан, шундай гап-сўзлар юрибди. Бундан хабарим бор. Лекин мен бош мураббий сифатида олий лигада биринчи йил ишлаяпман. Шу боис бу борада аниқ жавоб бера олмайман.

- "Машъал" статистикасига эътибор қилсак, жамоа ютадими йўқми Зоҳир Қўзибоев гол урмоқда...
- Мавсум бошида бу борада бироз хавфсирагандик. Сабаби у олий лигада дебют қилиши керак эди. Аммо шубҳаларимизни барбод қилганидан хурсандман. Ҳозирча 10дан ортиқ гол урди. У айнан шу боис ҳам майдонга тушади, вазифаси гол уриш.

- Бу йил "Машъал" бешинчи ўринни деярли нақд қилди. Кейинги мавсум клуб ўз олдига янада юқори ўринларни мақсад қилиши мумкинми?
- Аввало ҳали олдинда 4та тур бор. Шу боис ҳали бешинчи ўринни олдик деб айта олмайман. Кейинги йил борасида эса, албатта бундан яхшироқ натижа кўрсатмасак мухлисларимиз биздан ранжишлари табиий.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика