Latest news

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  0 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  12 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди" News

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- Албатта, хафсаламиз пир бўлди. Яна ўйиннинг охирига келиб устунликни сақлаб қола олмадик. Умуман олганда, режамиз ишлади. Ўйин охирида биз ҳимояга ётиб олмадик. Аксинча, рақиб бизни бунга мажбур қилди. Йигитларга эътирозим йўқ. Ҳамма яхши ўйнади, аммо иккинчи қаватдан голлар ўтказдик. Олдинга интилишда давом этамиз. 

- "Андижон" биринчи таймда яхши ўйнади. Иккинчи таймда эса жамоа ўйинида бироз пасайиш бўлди...

- Қайтараман, биз чарчаб қолганимиз йўқ. Шунчаки, рақиб бизни шунга мажбур қилди. Улар бор кучлари билан ҳужумга ўтишди. Менимча, айнан шунинг учун ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ўрта блокларда ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилиш ниятида майдонга чиққандик. Шу тарзда иккита вазият яратдик. Бу имкониятлар ғалаба қозониш учун идеал даражада эди. Бироқ, ундан фойдалана олмадик. Алам қилади, албатта. Аммо, олдинга қадам ташлаш керак.

- Рубин Хебай ҳар ўйин голлар урмоқда. У ҳозир ўзининг энг оптимал формасидами?

- Ҳа, у ҳар ўйинда гол урмоқда. Хебай яна қўшиши мумкин.

- "Андижон"нинг мавсум бошидаги ўйини билан ҳозирги ўйинини таққослай оласизми? Жамоа қайси жабҳаларда ўсди?

- Ҳужумдаги муаммомиз ҳали ҳам бор. Ҳимояда эса мавсум бошида яхшироқ эдик. Яхшиланган жиҳатга келсак, ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида бироз ўсишга эришдик. Бизда яккакурашларга асосланган футбол. Қарши ҳужумга ўтиш борасида бироз ўйинимиз яхшиланди. Позицион ҳужумлар, тўпни назорат қилишда бизда муаммолар жуда кўп. Бизга тўп назорати керак, чунки ҳар доим ҳам ҳужумга ўта олмайсиз. Очиқчасига айтганда, нафас олиб олишимиз учун ҳам биpга тўп назорати керак. Қиладиган ишлар кўп. Бизда бошқа йўл йўқ. Олдинга ҳаракат қилиш лозим. 

- Рубин Хебай қайтганидан сўнг, жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарди. Жамоа кўплаб ҳужумлар қилмоқда, вазиятлар яратмоқда. Бу Хебай билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?

- Бизда ҳужумда муаммолар бор. Кўп ҳужум қилаётганимиз ҳақидаги гапингизни хушомад деб қабул қилдим. Аслида, биз унчалик ҳам кўп ҳужум қилмаяпмиз. Муҳими фойдали ҳужум қилиш керак. Ҳозирги ҳолатда бу ҳақида бирор нарса дейишим қийин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика