Latest news

15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?" News

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳс олти очколик эди, дея оламан. Икки жамоа ҳам қуйи ўринларда кетаётганди. Тўғри эстетик жиҳатдан чиройли ўйин бўлмагандир. Чунки натижа учун ўйнадик ва буни қўлга киритдик. Ҳиссиётларга ва курашларга бой баҳс бўлди. Бундай учрашувларда ким биринчи гол урса ўша ғалаба қозонади. Олдинги ўйинларда вазиятлар кам яратаётгандик. Бугун гол ҳам урдик. Биро бўшашимиз ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шуни айтишим керакки, бугун босим юқори эди. Футболчиларга охиргача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Александр Хомяков.

- Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га ўтиши "Машъал" учун катта йўқотишми?
- Ҳа, десак ҳам бўлади. Улар жамоамизда ўйинни ўз томонига оғдира оладиган, ҳал қилувчи футболчиларимиз эди. Бундан ҳавотирга тушган вақтимиз ҳам бўлди. Лекин биз таваккалга қўл урдик. Эндиликда уларсиз вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Янги келиб қўшилган легионер ҳақида фикрингиз қандай?
- Унда жамоага мослашиш жараёни кечмоқда. Уни дебют ўйин ва гол билан табриклайман. Тўғри жисмоний жиҳатдан ҳали юқори формага чиқиб улгурмади.

- Гарчи "Машъал"да молиявий муаммолар, пул йўқ бўлсада жамоага легионерлар доим келади ва натижа кўрсатади. Легионер футболчини ўйнатиш кўп маблағни талаб қилади...
- Келинг молиявий ҳолатни муҳокама қилмайлик. Бу ҳақида савол менга эмас, деб ўйлайман.

- Стадиондаги прожектор масаласи қачон ҳал этилади?
- Ўйин ҳақида савол йўқми? (кулади). Ушбу савол ҳам менга эмас, раҳбариятга берганингиз яхшироқ.

- Жамоада асосий дарвозабон қайси?
- Бизда уч нафар дарвозабон бор. Ким якуний паллада яхши спорт формасида бўлса, ўша майдонга тушади. Бугун Шоҳруҳ Эшбўтаевга ишонч билдирдик. Унинг ҳаракатларидан мамнунман.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика