Latest news

16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  1 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  3 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  2 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  4 13:30Жгереная, Жигаури, Искандеров, Ҳожимирзаев, Дориев... Суперлига 3-тур рамзий терма жамоаси  1 13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  5 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  3 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3

Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман" News

Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви 1:2 ҳисобида якун топди.

Шундай қилиб "Хоразм" Суперлигада қоладиган, "Бухоро" эса ўз имкониятини охирги босқичда синаб кўрадиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман. Афсуски, мавсум биз учун ҳамон давом этмоқда. Суперлигада қолишимиз учун яна битта имконият қолди. Биринчи таймда ҳартугул яхши ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда бўш зоналар кўп бўлди, бу эса рақибга янада майдонни кенгайтирди. Иккита гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Ҳозир мағлубиятни изоҳлаб бериш мен учун жуда қийин бўляпти.


- "Бухоро" плей-офф сўнгги босқичини сафарда "Арал"га қарши ўтказади. Маълумки, "Арал" сунъий майдонда тўп тепади, бу "Бухоро" футболчиларига муаммо туғдирмайдими?

- Нукусда осон бўлмаслиги аниқ. Умуман ҳар бир учрашув биз учун оғир ўтяпти. Майдон ҳолатини албатта инобатга оламиз. Ўйлаймиз ва шунга қараб тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда вақт бўлади. Бошқа йўлимиз қолмади.


- Бугун жамоангиз мухлислар томоша қилса арзийдиган ўйин кўрсатдими?

- Йўқ, албатта. Биз умуман ўзимизни кўрсата олмадик. Ютқазиб қўйдик ва имкониятни охирги босқичга қолдирдик. Бундан ҳеч ким хурсанд эмас. Энг аввало жамоамиз мухлислари хафа. Энди бўлса Нукусда ғалаба қозониб ҳаммани хурсанд қилишимизга тўғри келади.


- Билол Туплиевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- У гол урди, лекин бу гол бизга фойда келтирмади. Туплиев яхши футболчи, бугун ҳам астойдил ҳаракат қилди. Бизга жарима майдончаси яқинида яхши ўйин кўрсатадиган футболчи керак эди ва Туплиевни асосий таркибда туширдик.


- Азиз Амонов ва Иззатилла Пўлатов бугун захирадан ўйинга қўшилди.

- Азизни иккинчи таймда тушириш режамизда бор эди. Ундан ўйинга қўшилиб кучайтиришини кутгандик. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб устунлик рақиб томонга ўтди ва биз майдон марказини бой бердик. Шундан сўнг тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик. Пўлатов ҳақида нима дейиш мумкин? Чап қанотда муаммолар юзага кела бошлади ва шу муаммони ёпиш учун Пўлатовни майдонга туширдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика