Latest news

00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  0 00:00Лига 1. Ҳусанов ва "Ланс" "Ренн" меҳмони бўлмоқда, ПСЖ эса ўз уйида "Тулуза"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  8 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  14 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  1 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» News

Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз»

«Андижон» – Қирғизистон U-20 (3:0) жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин «Бурутглар» бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига интервью берди.

-Александр Андреевич, аввало, учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

-Ўйлайманки, ёмон ўйин бўлмади. Рақибимизга шу ерга келиб биз билан ўртоқлик учрашувида қатнашгани учун раҳмат. Яъни, Қирғизистон У20 терма жамоаси рози бўлиб, биз билан ўйнаганига хурсандмиз. Қизиқарли беллашув бўлди. Бир қатор вазиятлар яратдик. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик учун жуда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман.

-Ўйиндан ва натижадан кўнглингиз тўлди, шундайми?

-Умумий маънода яхши дейишим мумкин. Футболчиларимизга раҳмат айтаман. Назорат ўйинида қандай талабни қўйган бўлсам, улар барчасини бажаришди. Шу сабабли учрашувдан қониқдим, десам бўлаверади.

-Кейинги турда «Андижон»ни «Насаф»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Мухлислар ҳам ушбу баҳсни орзиқиб кутишмоқда…

-Бу ўйинда бизда қандай масъулият борлигини тушуниб турибмиз. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу оддий ўйин эмас. Учрашувгача яна бир неча кун бор. Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

-Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Барча «Андижон» жой олган гуруҳни «ўлим гуруҳи» деб ҳисобламоқдалар. Шундай рақибларни кутганмидингиз? Фикрингиз қандай?

-Йўқ, мен бунчалик даражадаги гуруҳга тушамиз, деб ўйламагандим. Рости, бизга қайси клублар тушишини тахмин ҳам қилмагандим. Кубок баҳсларида рақибларимизга қарши кучли ўйинлар бўлади. Футболда айтилганидек, кучлилар ғалаба қозонади.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

   
24 mar 11:55:13
Sayfuddinovich86
Hech bo'lmasa, 90 minutdan 55-60 minut futbol o'ynang !!!
"Toza o'yin vaqti" reytinglarida oxiridan birinchi bo'lish uyatmasmi, murabbiy?
   
24 mar 08:44:08
shoqosim
Kuchlisi yutsin
   
24 mar 08:40:52
Abdulboyis Karimov
Насиб булса стадионда туриб. Андижонди куллаймиз. Факат галаба Анжан!!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика