Latest news

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  0 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  5 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман" News

Александр Хомяков: "Бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашаман ва клубдан кетаман"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.




"Асабий ўйин бўлди. Бизда кўп нарса ўхшамади, балки босим таъсир қилгандир. Жуда ҳам ютишни истагандик. Йигитларда ҳаяжон сезилиб турди. Ўйин сўнггида биз ҳам, рақиб ҳам ажойиб имкониятларга эга бўлди. Учрашув ҳақида нимадир дейиш қийин. Кўплаб футболчилар бундай ўйинларда ўйнаш тажрибаси йўқ. Афсуски дуранг бўлди. Натижа барчасидан устун туради. Раҳбарият натижа талаб қилишини жуда яхши биламан. Вилоят ҳокими ва клуб президенти Шуҳрат Қўшоқбоевич натижа ҳамда ғалабаларни талаб қилишга ҳаққи бор. Бугуноқ раҳбар билан учрашиб жамоадан кетаман. Натижа йўқ экан балки янги мураббий футболчиларни руҳлантриб юборар. Ўз ишимдан қониқмадим. Ҳозир нима десам ҳам баҳона бўлиб қолади. Кетма-кет учта ўйин ғалабасиз бўлди. Бугун жуда ҳам ёмон ўйнадик. Яна қайтараман ариза ёзиб бош мураббий лавозимини тарк этишга тайёрман, барчаси раҳбариятга боғлиқ. 3та турда 1 очко бу кам", - деди Хомяков.

- Мухлислар ва журналистлар сиз бош мураббий бўлишингизни хоҳлашади...
- Афсуски иш берувчилар бошқа одамлар ва барчаси уларга боғлиқ. Бугун раҳбарият билан гаплашиб олишга ва келажагимга ойдинлик киритишга умид қиламан. Бу ерга келганимда клубни тузишни бошқачароқ кўргандим. Ўтган мавсум сўнггида бошқа клублардан менда таклифлар бўлганди. Уларни рад қилгандим. Мен мураббийман, бошқа шароитларда ишлашни истайман. Натижадан қатъий назар клубдан кетишга тайёрман.

Бугун натижа зарур эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилган жамоа ютади. Ҳа биз биринчи турда "Локомотив" билан чиройли ўйин кўрсатгандик, аммо чиройли ўйинга очко беришмайди. Бугун эса натижа керак эди. Шу боис чиройли ўйин керак эмас деб уқтиргандим.

- Дастлабки учта турдаги рақиблар ҳам кучли эдику, "Локомотив", "Насаф" ва "Навбаҳор". Бу клублар ОЧЛ учун курашишмоқда.

- Тўғри, лекин раҳбариятга рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Натижа йўқ, демак мураббий ҳам йўқ.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика