Александр Хомяков: "Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик"
04 nov 2015 16:54
News
Александр Хомяков: "Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик"
"Биз ўтган турда "Пахтакор"га қарши ўйинда жуда ҳам кўп куч йўқотгандик. Шу боис бугун биз асосий эътиборни ҳимояга қаратдик. Қарши ҳужум орқали гол уришга интилдик. Афсуски бугун режамизни охиригача амалга оширишнинг имкони бўлмади. Ҳимояда яхши ўйнаган бўлсак, ҳужумда ишларимиз юришмади. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб тўп ўтказмаслик жуда оғир", - дейди Хомяков.
"Тақвимга кўра икки ҳафталик танаффусдан сўнг охирги турда майдонга тушамиз. Албатта бу жамоанинг ўйинига таъсир қилади. Аммо вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз".
"Букаткин бугун ўзига хос бўлмаган ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида ўйнади. Бундан ташқари сариқ карточка ҳам олди. Шу боис уни танаффусда алмаштиришга қарор қилдик".
"Пахтакор"га қарши ўйинда иккала голни ҳам қўшимча дақиқаларда ўтказиб юбордик. Бу бизга хос эмас эди. Ўша ўйин ҳам йигитларнинг руҳиятига таъсир қилди", - дейди Хомяков.
Comments