Latest news

18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  0 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  8 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1

Александр Хомяков: “Биринчи даврадан кейин Зафар Тўраевнинг жамоада қолиш ёки қолмаслигини кўриб чиқамиз” News

Александр Хомяков: “Биринчи даврадан кейин Зафар Тўраевнинг жамоада қолиш ёки қолмаслигини кўриб чиқамиз”

“Қизилқум” – “Машъал” (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар устози Александр ХОМЯКОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасини яхши ўтказдик, холос. Рақиб биздан ҳайиқдими ёки бошқа сабабми гол уриш учун бир неча вазиятларни ярата олдик. Аммо улардан фойдалана олмадик.  Мезбонлар эса танаффус олди гол уриб имкониятларини яхшилаб олишди. Таркибда маҳоратли футболчилар жамлангани уларга қўл келди. Биз эса иродасиз ўйин кўрсатдик. Умуман олганда мағлубиятга асосий айбдор ўзимман: сабаби таркиб танлашда адашдим. Бунинг учун жамоамиз мухлисларидан узр сўрайман.

-Иккинчи бўлим бошида жамоа сардори Зафар Тўраевни алиштирдингиз. Бу уни биринчи тайм охирида олган жароҳати билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?

-Агар футболчи ҳамма майдонга чиқиб, оғир ва машаққатли меҳнатдан қочадиган бўлса, биз уларнинг ўрнига кўзи ёниб турган ёшларни майдонга туширамиз.  Биринчи даврадан кейин унинг жамоада қолиш ёки қолмаслигини кўриб чиқамиз.

Бугун ҳужумдаги футболчиларимизнинг ҳаракатларидан ҳайратдаман. Улар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика