Latest news

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" News

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика