Latest news

12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман" News

Александр Волков: "Ал Ҳилол"ни чорак финалга чиққани билан табриклайман"

ОЧ 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Волков иштирок этди.
- "Ал Ҳилол"ни 1/4 финалга чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли ғалабага эришишди, - деб гап бошлади Волков.

- Ҳимоя чизиғингиз ҳақида нима дея оласиз? Бугун улар кўплаб вазиятларда "Ал Ҳилол" ҳужумчиларига имкон беришди. Бундан ташқари қанот ярим ҳимоячилари ҳам ўйнай олишмади.
- Биз олдиндан режалаштирган ҳаракатларни амалга ошира олмадик. Мен ҳимоя ёки қанот ярим ҳимоячиларини алоҳида гапирмоқчи эмасман. Ютқаздикми демак бутун жамоа хато қилди. Бундай муҳитда ёш футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишгани сезилди. Баъзи футболчиларимиз илк бор бунчалик кўп мухлис олдида тўп тепишди. 

- Сиз ишлаб чиққан режани амалга оширишга нима тўсқинлик қилди? Футболчиларингиз амалга ошира билишмадими ёки сиз уларга буни етказиб бера олмадингизми?
- Баҳс кўрсатиб берди, биз ўзимиз истаганчалик ўйнай олмадик. Бунга албатта мезбонлар ҳам имкон беришмади. Доим бажариб келган ишимизни янада кучайтиришимизни айтгандим. Аммо буни бажара олмадик.

"Ал Ҳилол" учун хурсандман. "Ал Иттиҳод"ни эмас айнан шу жамоа мухлисига айландим. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилайман. ОЧЛда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогар айнан "Ал Ҳилол", - деб ўз фикрларини тугатди Александр Волков.

Хабар "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика