Latest news

17:20Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  4 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  57 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  3 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   3 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  2 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  7 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради» News

Александр Петров: «ОКМК анъаналарини давом эттиради»

Эртага мамлакат кубоги баҳслари бошланади.

Футзал федерацияси матбуот хизмати кубок баҳсларидан аввал ОКМК устози Александр Петровдан қисқа интервью олди.

- Александр Геннадиевич, уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби – ОКМК жамоаси бу йилги баҳсларга қандай тайёргарлик олиб бораяпти?

- Клубимизда иш жараёни ўзгаргани йўқ. Мавсум аввалида режалаштирилганидек, барчаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мамлакат кубогига сўнгги тайёргарлик жараёнини ўз қароргоҳимизда – Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси залида олиб боряпмиз. ОКМК Ўзбекистон чемпионатларида ҳам, мамлакат кубокларида ҳам зафар қучган кам сонли жамоалардан бири саналади. Бу йилги мусобақада ҳам жамоамиз билан ушбу ижобий анъанамизни давом эттиришни мақсад қилганмиз. Клуб раҳбарияти томонидан ҳам жамоа олдига камида ярим финалга чиқиш вазифаси қўйилган.

- Гуруҳдаги рақибларингиз ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик?

- Ҳеч бир гуруҳни кучсиз деб бўлмайди. Гарчи бизнинг гуруҳдаги рақиблар турли тоифаларга мансуб бўлсада, биз барча учрашувларга жиддий ёндошишимиз зарур бўлади. Мисол учун, айнан «Сурхон» билан ўйинда бой берилган қимматли очколар чемпионатда совринли ўринлардан бирини эгаллашимизга тўсқинлик қилганди. «Қизилқум» биринчи лигада муваффақиятли қатнашиб, Элитага йўлланма олди. Демак, бу рақиб ҳам анойи эмас. DHL сингари ҳаваскор жамоага қарши ҳам уюшқоқлик билан ҳаракат қилмасангиз, панд еб қолишингиз мумкин. Шу маънода барча рақибларни ҳурмат қиламиз. ОКМКнинг биринчи галдаги вазифаси гуруҳда етакчи бўлиш ва чорак финалга йўлланма олиш. У ёғини ҳам кейин режалаштираверамиз...

- Қишки тарнсфер ойнасида жамоангизда юз берган ўзгаришлар ҳақида тўхталсангиз...

- Унчалик катта ўзгаришлар бўлмади. Машғулотлар жараёнида икки нафар қозоғистонлик легионерларни синовдан ўтказдик ва улардан бирини – Макулбек Шапагатни таркибимизга қўшиб олдик. Унинг қандай маҳоратга эга эканлигини мухлисларимиз Кубок баҳсларини кузатиб, баҳо беришади. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш мақсадида истеъдодли ёш ўйинчимиз Тоҳирбек Абдукаримовга «Максам-Чирчиқ» таркибида ўйнашига рухсат бердик.

- Ўзбекистон кубоги мусобақаси тартиби Сиз учун янгилик бўлдими?

- Ҳа, албатта. Бу тартибни эса қўллаб қувватлайман. Ўзбекистон футзал федерацияси жамоалар ҳамда футзалчилар манфаатларини кўзлаб муқобил ўзгаришларга қўл урдики, бу барча мутахассислар сингари менга ҳам манзур бўлди. Эндиликда ҳали уйқудан уйғонмаган таркиб билан майдонга тушмаймиз. Ўйиндан кейин футзалчиларнинг жисмоний ҳолатини қандай тиклар эканмиз, деган ташвиш бўлмайди. Бир сўз билан айтганда ЎФФ маъмурияти қўл ураётган ўзгаришларнинг барчаси футзалимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика