Latest news

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  1 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  9 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  164 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  21 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Александр Петров: "Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади" News

Александр Петров: "Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади"

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" жамоаси 15-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз номидан иштирок этади.

Олмалиқликлар мусобақага жўнаб кетишидан олдин жамоа устози Александр Петровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоа Осиё чемпионатига қай тариқа тайёргарлик кўрди?
- Мусобақага имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати билан махсус мураббий ишлади. Яқиндагина тоғда 2 ҳафталик йиғин ўтказдик. У ерда кунига икки маҳалдан машғулот олиб бордик, охирги ҳафтада эса Тошкентда кунига бир маҳалдан шуғулландик ва бир нечта назорат учрашувлари ўтказдик.

Таиландга етиб борганимиздан сўнг, у ерда Вьетнам ёки Хитой клуби билан яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.

- Машғулотларни кузата туриб таркибда жароҳатланганлар борлигига кўзимиз тушди. Бу ўйинчиларнинг жароҳати жиддийми?
- Сўнгги ҳафтадаги машғулотларда жароҳатланганлар якка тартибда шуғулланишди. Чунки, уларнинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамадик. Лекин, бу футзалчилар Осиё чемпионатида ўйнай олишади.


- Қуръа "Олмалиқ"қа унчалик омадли келмади, амалдаги чемпионга қарши ҳаракат қилиш қийинми?
- Қуръадан олдин учинчи саватчада бўлганимиз учун ҳам мана шундай гуруҳга тушдик. Лекин, Эрон ва Ливан чемпионлари қаршилигини енгишимиз шарт. Чунки, жамоа қандай қилиб бўлса ҳам гуруҳдан чиқиши керак. Эрон клуби фаворит ва уларга қарши оғир ўйин бўлади. Уларнинг таркибида Осиёнинг энг кучли футзалчиларидан бири Шамсаи ҳаракат қилади, машғулотларда уларга қарши қандай ўйнаш кераклиги устида ишладик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика