Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Александр Крестинин: "Учрашувнинг боши ва охиридаги 20 дақиқада ўз ўйинимизни кўрсатдик" News

Александр Крестинин: "Учрашувнинг боши ва охиридаги 20 дақиқада ўз ўйинимизни кўрсатдик"

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин охирида мағлубиятдан қутилиб қолдик. Бу яхши, умуман олганда ўйиннинг боши ва охиридаги 20 дақиқада ўйнадик. Реализация масаласи муаммо бўлди, ишлашда давом этамиз. 

- Бугунги ўйинда олдинги учрашувга қараганда комбинацион ўйин, ҳужумлар бироз ўхшади. Бироқ, вазиятни якунлашда муаммо кузатилди. Бу ҳужумчилар билан боғлиқми ёки ҳужум ташкил қилиш биланми?

- Бу жуда катта мавзу. Иккаласи ҳам. Позицион ҳужум бу энг қийини. Жамоа бунга қадар жуда кам бундай услубни қўллаган. Вазиятларни якунлашда ҳам муаммолар бор. Уч марта устунни мўлжалга олдик. Шулардан биттаси гол бўлиши мумкин эди.

- Фарҳод Ўткиров ва Умидбек Султонов бугун яхши таассурот қолдиришди. Улар яқин келажакда асосий таркибда майдонга тушишлари мумкин бўладими? 

- Тушунмадим, улар сизга пул тўлашадими? Ўтган сафар Маҳамаджонов ҳақида сўрагандингиз. Биз сиз билан ўйинни таҳлил қилиб чиқмаймиз, лекин сиз шу каби сўзлар билан ёш футболчиларнинг фаолиятига зарар етказиб қўйишингиз мумкин. Бугунги ўйинда Султонов қандай ижобий ҳаракатларни амалга оширди, айта оласизми?

- Биринчи бўлимда яхши ҳаракатланди, қанотларга яхши узатмалар берди...

- Биз менимча икки хил футбол кўрдик. У битта жарима зарбаси ишлади ва икки марта тўпни сақлашга ўйнади. Сиз буни яхши деб ҳисоблайсизми? Мен ундай ўйламайман. Ўткиров эса ҳа, жуда яхши ҳаракат қилди. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Бу масалада савол йўқ. Умидбек бугун ёмон ўйнади демайман, у шунчаки ўз имкониятларидан пастроқ футбол кўрсатди. Султонов умидли футболчи, лекин уни яхши ёки ёмон тоифага бўлишнинг ҳозир иложи йўқ. У ҳали тўлиқ ўсгани йўқ. Сиз бундай саволлар билан унга ҳалал беришингиз мумкин. Футболчилар бундай ёшда психологик жиҳатдан бардошли бўлишмайди. Тушунаман, мен ҳам сиз каби унга ишонаман. Лекин, гап психологияда. Жаҳон футболида иқтидорли қанча футболчилар бўлган. Қани ҳозир улар? Шу сабабдан бироз босиқроқ бўлишимиз керак.

- Марчич бугунги ўйинда яхши тассурот қолдирди. Унинг иккинчи бўлимда захирага олингани жисмоний ҳолат билан боғлиқми?

- Ҳа, бугун унинг биринчи ўйини. У шароитга мослашиб олиши керак. Ҳозир у энг яхши ҳолатда эмас. Европада мавсум тугаган. Сабаб шунда. Бизда эса энди давралар оралиғи тугади. Бугун у ўзига берилган вақтда фойдали ҳаракат қилди.

- Узоқ вақт этган ғалабасиз серия жамоа психологиясига таъсир қилган деса бўладими?

- Ҳа, қандай хатоларга йўл қўяётганимизга қаранг. Оддий вазиятлардан гол ўтказяпмиз. Буни олдин ҳам айтгандим. Йигитлар билан шу масала бўйича суҳбатлашдик, ечим қидирмоқдамиз. Жисмонан, ўйин томонлама ҳаммаси яхши. Бу ерда гап психологияда. Жисмонан биз тайёрмиз. Ўйин бошида 20 дақиқа яхши ўйнадик, кейин ўйинни ташлаб юбордик. Охирида ҳам 20 дақиқа яхши ўйнадик. 

- Психологиядаги муаммони қандай ечса бўлади?

- Бу ҳам катта жавоб талаб қиладиган савол. Албатта, ишлаш орқали. Назарияда, индивидуал суҳбатлар ва ҳаказо. Буларнинг барчаси ўйинда ўзига бўлган ишончга бориб тақалади. Бу масала ҳал қилинса, натижа бўлади. Ўйиндаги ишончли ҳаракат натижага олиб келади. 

- Қисқа вақт ичида жамоада шу масалалар бўйича ўзгариш қила олдим деб ўйлайсизми?

- Менимча, ҳа. Биз ўйин услубимизни тўлиқ ўзгартирдик. Тўғрироғи, ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу осон эмас. Албатта, ҳар ким қандайдир даражада ўзгартириш киритади. Кимдир кўп, кимдир кам. 

- Фарруҳ Икромовнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Мен натижадан қониқмадим. Биз тажрибали рақибга қарши ўйнадик, ҳа. Бироқ, биз уйда ўйнагандик. Битта футболчи ҳаммасини ҳал қила олмайди. Бутун жамоа ҳаракат қилиш керак. Яхши вазиятлар бўлди, ёмон вазиятлар бўлди, аммо Фарруҳ бу ўйинда олдингисига қараганда яхши ҳаракат қилди. Биз унинг даражасини биламиз. Биз кутаётган ўйинни у ҳали кўрсатмади. Бу тушунарли, у ярим йил етарли ўйин амалиётига эга бўлмади. Унга вақт керак. Тез орада уни аввалги ҳолатда кўрамиз.

- Таирага нима бўлди?

- У ўйиндан олдинги машғулотларда жароҳат олди. Боғимларини жароҳатлаб олди. Эртага тиббий хулосадан сўнг вазиятни биламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика