Latest news

10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  3 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  1 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  5 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  9 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  9 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  9 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик" News

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "қалдирғочлар" бош мураббийи Александр Крестинин ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Футболчилар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Кўп ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганимиз биз учун катта босим ўтказаётган эди. Иродали ғалабага эришдик.

- Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Таиранинг жароҳати қанчалик оғир?

- У жароҳатидан тикланмоқда. У қанча вақтда таркибга қайтишини айта олмайман.

- Фаррух Икромовни захирадан майдонга тушириб, кейин яна захирага олдингиз. Бунга сабаб нима?

- Бугун Фаррухнинг ўйини чиқмади. Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик. Машгулотларда у анча яхшироқ ҳаракат қилаётганди.

- "Бунёдкор" ушбу мавсум ўз майдонида биринчи маротаба ғалаба қозонди. Жамоангизнинг қайси бўлимдаги ўйинидан кўпроқ қониқдингиз?

- Жорий мавсум ўз майдонимизда эришган биринчи ғалабалигини билмас эканман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейин бир хулосага келамиз. ўйин давомида биз кўпроқ тўп билан муомала қилдик ва кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Эрта гол ўтказиб юборишимиз яхши эмас. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Рақиб ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жуда тўғри ҳимояланди.

- Фарҳод Ўткиров сиз келгач янада эркинроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади. У энди ўзининнг ўйинини намойиш этмоқдами ёки сизнинг услубингиздан келиб чиқиб шундай ўйнаяптими?

- У катта потенциалга эга футболчи. Машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда, самарасини ўзингиз кўриб турибсиз. Фақатгина Ўткиров эмас, бутун жамоа машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда ва ўсишга эришмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика